UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  0 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  24 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6

Валерий Кичин: "Александр Крестининнинг қўнғироғидан сўнг "Локомотив"га ўтишим ҳал бўлди" Янгиликлар

Валерий Кичин: "Александр Крестининнинг қўнғироғидан сўнг "Локомотив"га ўтишим ҳал бўлди"

"Локомотив" жамоасининг янги аъзоси Валерий Кичин журналист Тенгелбес Мусаевга интервью берди.

- Янги жамоага ўтдингиз. Дастлабки таассуротлар билан бўлишсангиз?

- Барчаси яхши. Клуб ҳам анча машҳур. Барчаси жойида.

- "Локомотив" билан йиғинларда ҳам иштирок этдингиз. Адаптация жараёнидан ўтиб бўлдингиз деб ҳисобласак бўладими?

- Мен Қирғизистонликман ва шу сабаб мен учун бу жараён осонроқ кечди. Йигитлар мени яхши қабул қилишди.

- Жамоа билан музокаралар қандай кечди?

- Музокаралар узоқ вақт давом этди дея оламан. Александр Крестининнинг қўнғироғидан сўнг кўп ўйлаб ўтирмадим ва рози бўлдим.

- Собиқ жамоангиз "Енисей" сизга янги шартнома таклиф қилганини эълон қилганди. "Енисей" сафида 200дан кўпроқ учрашувларда иштирок этдингиз ва узоқ вақт давомида ушбу жамоада тўп тепдингиз. "Енисей" жамоасидан кетишингизга нима сабаб бўлди?

- Биринчи навбатда шартнома бўйича келиша олмадик. Менга бўлган муносабат ҳам менга ёқмади. Мен ушбу жамоада деярли 8 йил давомида тўп тепгандим. Раҳбариятнинг янги шартномаси ҳам менга тўғри келмади. "Локомотив" эса менга қизиқиш билдирди. Сени ҳурмат қилишмайдиган жойда қолишдан манфаат йўқ.

- "Локомотив"дан бошқа таклифлар ҳам бўлдими?

- Осиёдан таклифлар кўп эди. Ҳиндистон, Бангладеш, Қирғизистондан таклифлар бор эди.

- Сиз жуда оилапарвар инсонсиз. Оилангиз билан тўлиқ Тошкентга кўчиб ўтдингизми?

- Ҳозирча йўқ. Фарзандларим боғчага боришади ва ҳозир уларни бошқа шаҳарга олиб кетишим тўғри қарор бўлмаслиги мумкин. Тошкентга кўникиб олишим керак. Кейинги мавсумдан эса оилам билан кўчиб келамиз.

- Қирғизистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи маротаба Жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичида иштирок этади. Гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Нима ҳам дейиш мумкин. Фақатгина майдонга чиқиб курашиш керак холос. Осон гуруҳларнинг ўзи йўқ.

- Қирғизистон терма жамоасининг янги бош мураббийи билан гаплашиб олдингизми?

- Ҳа. Биз телефон орқали суҳбатлашдик. Таркиб, услуб ва қуръа натижалари ҳақида бироз гаплашдик.


Тенгелбес Мусаев суҳбатлашди



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика