UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 19:01Англия Кубоги. "Манчестер Сити" - "Эксетер". Асосий таркиблар маълум!  5 19:00U-23 Осиё Кубоги. Эрон U-23 - Ўзбекистон U-23 (матнли трансляция)  50 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  0 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  4 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  7 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  4 15:10Аденис Шала: "Ўзбек футболи Македония ва Косовога нисбатан анча устун. Канте мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди"   2 14:59Ибрагимович "Аякс"га ўтишга яқин  1

“Валенсия” – “Реал Мадрид” 2:1. Микст-зона Янгиликлар

“Валенсия” – “Реал Мадрид” 2:1. Микст-зона

Ла-лиганинг 16-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда кеча “Реал Мадрид” сафарда “Валенсия”га қарши майдонга тушди.

Ушбу баҳсда “қироллик клуби” рақибларига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ўйиндаги омадсиз натижа ҳақида “қироллик клуби” футболчилари ўз фикрларини билдиришди.

Серхио Рамос

“Мағлубиятдан сўнг ҳар хил хулосалар чиқариш осон, лекин хотиржамликни сақлаб қолиш керак, чунки кеча жамоа муносиб ўйин кўрсатди. Албатта, биз ёқимсиз ва оғриқли мағлубиятдан жабрландик. Турнир жадвалида бизни таъқиб қилиб келаётган жамоалардан бироз бўлсада узоқлашиб олиш имкониятини қўлдан чиқардик. Лекин буни эсдан чиқариб кейинги ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз керак. “Валенсия”га қарши учрашувда жуда ҳам зич ўйин бўлди, ушбу баҳсда очко ололмаганимиздан жуда ҳам афсусдаман. Ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик, юқори прессингни синаб кўрдик. Лекин биринчи бўлимдаги 10 дақиқа ичида йўл қўйилган 2та хатони тўғирлай олмадик. “Валенсия”ни қаерда тургани муҳим эмас, асосийси барча жамоалар бизга қарши сўнгги жангга чиқаётгандек ҳаракат қилишади”, - дейди Серхио Рамос.


Каземиро

“Биз “Валенсия”га қарши учрашувнинг 10 дақиқасини бой бердик. Рақибимиз бизга қараганда учрашувни яхши бошлай олди. Ўйиндаги вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдик, афсуски бу сафар омад биз тарафдан юз ўгирди. Нима ҳам дердим, учрашув аввалида ўйинга киришиб кетишимиз керак эди. Ла лига – жуда ҳам кучли мусобақа, унда 1 дақиқалик хотиржамликка берилсангиз рақиблар кечиришмайди. Албатта, биз ҳозир мағлубиятдан бироз ранжиганмиз, рақибилармиз олдида ўз устунлигимизни бироз йўқотиб қўйдик. Лекин хотиржамликни сақлаб қолган ҳолда ўз устимизда кўпроқ ишлашимиз керак. Биз Ла лигада етакчи бўлиб қоламиз, айни дамда “Вильярреал”га қарши учрашувга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак, ушбу баҳс шунчаки осон бўлмайди”, - дейди Каземиро.

Марсело

“Биз учрашувни жуда ҳам ёмон бошладик ва нима бўлган бўлса барчасига ўзимиз айбдормиз. Ўйин аввалидаги 10 дақиқа ичида йўл қўйилган хатони тўғирлаш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга ҳаракат қилдик, афсуски буни уддалаш қўлимиздан келмади. Шунга қарамай ҳозир ҳам биз мусобақа жадвалида етакчи бўлиб турибмиз. Шундай бўлсада ваҳимали сабабни кўрмаяпман. Шунинг учун ҳам "Валенсия”га қарши учрашувдаги мағлубиятдан ўзимизга керакли бўлган хулосани чиқаришимиз керак. Қолган ўйинларни бундай бошлаб бўлмайди. “Валенсия” жуда ҳам яхши жамоа. Ҳозир у ёмон вазият ҳақида қайғураверсин, лекин “Месталья”да ўйин ўтказиш жуда ҳам қийин. Биз рақиб жамоа томонидан кучли босимни ҳис қилдик, шунингдек трибунадаги босимни ҳам.



Дани Карвахаль

“Валенсия”га қарши чиройли ўйин ўтказдик, учрашувнинг катта қисмини рақиб жамоа жарима майдони олдида ўтказдик. Биз машина эмас инсонлармиз, шу боис ёмон старт яхши ўйинни барбод қилиши мумкин. Бу футбол, унда мағлубиятлар ҳам бўлиб туради. Шундай бўлсада биз мусобақа жадвалида этакчи бўлиб қолаверамиз. Исталган клуб бизнинг ўрнимиз билан ўзининг эгаллаб турган ўрнини алмашиши мумкин. Мусобақа жадвалида бизни таъқиб келаётган жамоалардан янада узоқроқ қочиб кетиш имкониятини қўлдан чиқарганимиз албатта ачинарли. Айни дамда энг мухими “Вильярреал”га қарши учрага яхши тайёргарлик кўришимиз керак. Бу ҳақиқий жанг бўлади ва биз ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз”, - дейди Дани Карвахаль

realmadrid.ru сайтидан Жаҳонгир Сотволдиев таржимаси.   

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика