"Валенсия" бош мураббийи: "Мен дунёдаги энг бахтли инсонман"
26 май 2019 10:10
Янгиликлар
"Валенсия" бош мураббийи: "Мен дунёдаги энг бахтли инсонман"
"Валенсия" бош мураббийи Марселино Гарсия Тораль Испания Кубоги финалида "Барселона" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.
"Бу менинг биринчи совриним. Ҳозирда мен дунёдаги энг бахтли инсонман. Бу фаолиятимдаги энг ширин онлар. Жуда хурсандман. Футболчиларимга, мураббийлар штабига, клубнинг барча ходимлари ва ўз оиламга раҳмат айтаман.
Якунланган мавсум ажойиб ўтди. Ҳа, мавсумни яхши бошлай олмадик. Аммо мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши сабабли финалгача етиб келдик. Айнан улар сабабли мен ҳам илк совринимни ютдим", - деди Марселино.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар