UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  1 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  14 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  6 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  20 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  10 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29

Вадим Абрамов Яман билан ўйиндан сўнг нималар деди? Янгиликлар

Вадим Абрамов Яман билан ўйиндан сўнг нималар деди?

Теглар :  Вадим Абрамов
Ўзбекистон МТЖ Яман терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу баҳсдан сўнг матбуот анжумани ташкил этилмади. Шундай бўлсада, ЎФА матбуот хизмати терма жамоамиз устози Вадим Абрамовнинг фикрларини тақдим этди. 

"Бундай ўйинлар умрингизни ярмига қисқартиради. Ўйин жуда қийин ўтди. Умуман олганда барча ўйинлар шундай бўлади. Кимлардир бу ўйинда осонликча ғалаба қозонамиз деб ўйлаганди. 

Улар билан Саудия ҳам 2:2 ўйнаган. Ёмон жамоа эмас, уларга мослашдик, ўз ўйинимизни намойиш этдик.

Энди бундан ҳулоса чиқарамиз. Бугун Саудия Арабистони ҳам қийналди. Тушунишимча, улар 85 дақиқагача гол ура олишмади. Шунингдек, иқлим шароити ҳам осон эмас. Энди тикланиб, Саудия билан ўйинга тайёрланишимиз лозим.

Биргина ҳаракат билан ҳужумчини олдинга олиб чиқмоқчи эдик, браклар кўп бўлди, ўз футболимизни кўрсата олмадик. Аммо, вазиятларимиз бўлди, улардан фойдаланганимизда хотиржам ўйнай олардик. Афсуски, уларнинг дарвозабони яхши ҳаракат қилди. Шундай бўлсада йигитлардан миннатдорман, ҳисобни ушлаб қола олишди. 

Бундай ҳисобда охирги дақиқалар ҳаяжонда ўтади. Энди саудияга тайёрланамиз. 

У 90 дақиқа ўйнаши лозим эди, у яна сариқ карточка олмаслигига ишонардим, чунки у ақлли футболчи, аммо ўз имкониятларидан паст ўйнади. (Ушбу вазиятда мураббий катта эҳтимол билан Машарипов ҳақида гапирди)

Умар Эшмуродов ҳақида: Афсуски, биринчи таймда ҳаяжонланди, МТЖ футболчиларида ўйин тажрибаси бўлиши керак, шунинг учун тажрибали Ашурматовни туширдим, у яхши ўйнади", - деди Абрамов.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика