UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  1 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  1 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  3 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  4 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3

Вадим Абрамов: "Умид қиламанки, бу узоққа чўзилмайди" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Умид қиламанки, бу узоққа чўзилмайди"

Коронавирус пандемияси сабабли юзага келган карантин туфайли юртимизда барча футбол мусобақалари тўхтатилганидан хабарингиз бор.

Суперлига клублари режалаштирилмаган танаффусга чиқди, қолаверса, футболчилар жамоавий машғулотлардан ҳам четда қолишди. Хусусан, "Бунёдкор" аъзолари ҳам шу кунларда таътилда бўлиб турибди. Биз бош мураббий Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ҳозир қачон машғулотларга қайтишимизни айта олмайман. Бу вазиятга боғлиқ. Биз ҳукуматимиз томонидан чиқарилган қарорларни ҳурмат қилган ҳолда биринчилардан машғулотларни тўхтатганмиз. Билишимча, барча жамоалар шундай йўл тутган.

Футболчиларга уй шароитида жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб туришлари учун машғулотларни белгилаб берганмиз. Буни назорат ҳам қиляпмиз. Куни кеча ҳам йигитлар билан қўнғироқлашиб, буни яна бир бор эслатиб ўтдик. Сабаби, тез орада юртимизда чемпионатни давом эттириш учун рухсат тегадиган бўлса, ўйинчилар қийналиб қолмаслиги учун уларнинг жисмоний ҳолати талаб даражасида бўлиши керак. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, апрель ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб машғулотларга қайтишимиз мумкин бўлар экан.

Ушбу касаллик бўйича мутахассис эмасман. Билганим шуки, барчамиз бир мушт бўлиб, шифокорларнинг кўрсатмалари асосида донолик билан ёндошадиган бўлсак, мазкур касалликни енга оламиз. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кунлар исиши билан вируснинг ривожланиши ҳам пасаяр экан. Умид қиламанки, бу узоққа чўзилмайди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика