UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  1 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  11 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  0 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  12 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  26 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  11

Вадим Абрамов: "Сўнгги паллада "Бунёдкор" Суперлигада иштирок этиши маълум бўлди" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Сўнгги паллада "Бунёдкор" Суперлигада иштирок этиши маълум бўлди"

"Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамовнинг кеча ўтказилган Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимидан кейинги фикрлари билан қизиқдик.

Қуйида "Бунёдкор" устози сўнгги паллага қадар ҳаяжон билан якуний қарорни кутишганини таъкидлади ва қуйидаги фикрларни билдирди:

"Яна янги формат? Очиғи, билмадим. Бизга футбол ўйнаш қолмоқда. Яна 14 жамоа билан ўйнайверамиз. Биз нима ҳам қилардик? Бизга футбол ўйнаш қолмоқда. Формат ва жамоалар сони ўзгарганини ўз мутахассислари муҳокама қилишсин. Биз эса жамоамизни мавсумга тайёрлаганимиз маъқул.

Биринчи турни уйда ёки сафарда ўтказишнинг катта фарқи йўқ. Жиззах бўлса Жиззахда. "Сўғдиёна" билан яхши ўйин бўлади. Барибир барча билан ўйнаб чиқишга тўғри келади.

Энди таркиб борасида якуний тўхтамга келиш ва кучайтиришимизга умид қиламиз. Ниҳоят бугун (таҳрир: кеча) Суперлигада ўйнашимиз расман маълум бўлди. Бунга қадар ҳар хил гап-сўзлар туфайли янги футболчилар билан келишиш қийин бўлаётганди. Кўплаб футболчилар "Бунёдкор" Суперлигада ўйнашига ишонқирамай туришганди. Энди имкон қадар яхшироқ футболчиларни жалб этишга уриниб кўрамиз", - деди Вадим Абрамов.

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика