UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  13 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1

Вадим Абрамов: "Ўйин осон кечмади" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ўйин осон кечмади"

"Локомотив" - "Андижон" ўртасидаги баҳс якунига етганидан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локо" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Ғалаба қозонган бўлсак-да, ўйин оддий кечмади. Рақиб бизга жиддий қаршилик кўрсатди ҳамда тартибли футбол намойиш этди. Ўйлайманки, Эдгар Гесс Андижонда яхши жамоани шакллантиради. Иккинчи даврада бу жамоага қарши тўп тепиш биз учун осон кечмайди. Ўйиндан тўлиқ қониқдим дея олмайман. Чунки Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқа олмадик ва бундан ҳаммамиз тушкун кайфиятдамиз.

Катта Жасур Ҳасанов ҳақида
- У шамоллаб қолди. Шу боис сафарда "Фулад"га қарши баҳсда ҳам, бугунги ўйинда ҳам майдонга тушмади.

Коряннинг алмаштирилиши ҳақида
- Биз ўйинни иккита ҳужумчи билан бошладик, кейин вазиятни ўзгартиришга тўғри келди ва Руслан Корянни алмаштирдим. Мақсадимиз майдон марказини кучайтириш эди ва Корян ўрнига Икром Алибоевни туширдик.

Навбатдаги рақиб ҳақида
- Кейинги турни сафарда "Олмалиқ"қа қарши ўтказамиз. Жуда қизиқ ўйин бўлади деб ўйлайман. "Олмалиқ" ҳам ҳозир етакчилар сафида боряпти ва яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Биз бу рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз.

ОЧЛ якунлари ҳақида
- Бу борада шахсий фикрим шуки, январда Осиё Кубоги ўтказилгани ОЧЛда иштирок этган клубларга таъсир қилди. Шу боис биздан ҳеч қайси жамоа гуруҳдан чиқа олмади. Албатта, бу менинг шахсий фикрим. Қолаверса, бизнинг гуруҳда "Ал Ҳилол", "Ал Садд" каби кучли жамоалар бор эди ва улар билан рақобатлашиш қийин кечди. Келаси йил ОЧЛда ижобий натижа қайд этамиз деб умид қиламан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика