UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  0 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  0 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  1 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  2 15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  5 15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  4 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  9 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  4 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  3 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  5 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  2 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  5 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  3

Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"

"Динамо" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Суперлиганинг 8-тур баҳсидан (1:1) сўнг мезбонлар устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Вадим Абрамов: "Ғалаба қозонишга интилдик. Бизда йўқ жойдан гол кириб кетиши одатга айланиб қолди. Иккинчи таймда кўп вазиятларга эга бўлдик, аммо уларнинг биттасидан фойдалана олдик. Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик".

- Вадим Карленович, сиз хотиржам мураббийлардан ҳисобланасиз. Аммо овозингиз бўғилиб қолганидан баҳс жуда қизиқ ўтганини билиш мумкин. "Динамо" кўплаб вазиятлар яратяпти, аммо гол уришда муаммолар бор.

- Футболда шунақа бўлиб туради. Тўп рақиб дарвозасига киришни хоҳламайди.

- Одатда мухлислар "Пахтакор" билан дуранг бўлса қувонишарди, бугун эса акси.

- Ҳаммамиз хафамиз. Чунки ўйин бўйича 2 очкони қўлдан чиқардик.

- Темиров ва Абдуллаевларнинг ўзгариши нима билан боғлиқ?

- Абдуллаевда 2 кун аввал ангина бор эди. У кучга кирмаганини ўйиндан билиб олдик. Дамир Темиров ҳам баҳсга киришиб кета олмади. Захирадан баҳсга қўшилганлар туфайли устунлик қилишни бошладик. 

- Одилбек Абдумажидов майдонга тушиб, Черанга деярли имкон бермади. Бу айнан Драганга қарши амалга оширилган ўзгаришмиди?

- Икки марказий ҳимоячи бироз нотўғри ўйнагани туфайли Абдумажидовни туширдик. Шунчаки Черан билан тўп учун ҳаводаги курашда тўғри ҳаракат қилиш керак эди.

- "Динамо"нинг голидан сўнг Мийич сиз томонга келиб, бир нималар дегандай бўлди.

- У голни нишонлади. Ҳиссиётлар ҳаммада бор.

- "Уйда деворлар ҳам ёрдам беради" дейишади. "Динамо" бугун Самарқандда, ўз мухлислари қаршисида ўйнаганда жамоа ғалаба қозонган бўлармиди?

- Мухлислар билан ўйнасак бу бизга қўшимча ёрдам беради. Сиз ҳақсиз, ишқибозларнинг олқишлари футболчиларга ёрдам беради. Ўз уйимизда қачон ўйнашимизни билмайман.

- "Динамо" раҳбарияти дурангни қандай қабул қилди?

- Дуранг билан қутлашди, аммо биз хафамиз. Мухлислар 1 очкодан ранжишди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика