UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  2 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  0 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  0 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  3 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  1 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  4 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  9 09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  1 08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  2 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  5 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  10

Вадим Абрамов - Муртозаев, Холмуҳаммедов ва "Ал Завра" билан ўйин бошқа кунга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида Янгиликлар

Вадим Абрамов - Муртозаев, Холмуҳаммедов ва "Ал Завра" билан ўйин бошқа кунга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида

"Бунёдкор" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа бугун иккига бўлинган ҳолда ўйин ўтказди. Ушбу учрашувдан сўнг бош мураббий Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"20 декабрь куни янги мавсумга тайёргарликни бошлагандик. Янги йил байрамидан сўнг машғулотлар давом эттирилди. Биз Осиё чемпионлар лигаси саралашида ўйнаймиз, шу боис январь ойи бошидан икки маҳалдан машғулот ўтказаяпмиз. Насиб қилса эртага, 7 январь куни БААга учиб кетамиз. У ерда янада жиддийроқ ишлаймиз. Олимпия терма жамоасига 5 нафар футболчимиз кетгани боис таркибимизда ўзгаришлар кўп. Олимпия терма жамоамизга омад тилаймиз, мусобақа охиригача Таиландда бўлишларини хоҳлаймиз. Улар ўз вазифаларини, биз эса бу ерда ўз вазифамизни бажаришга ҳаракат қиламиз.



Ҳозирча янгилар ҳақида нимадир дейиш қийин. Бу футболчиларни жуда яхши биламан. Йиғинлар давомида улар жамоамизга тезроқ қўшилиб кетишларини кутамиз. Ҳумоюн Муртозаевни терма жамоага чақирганимда шахсан танишгандим. Уни ва Сардор Абдураимовни "Насаф"даги ўйинлари орқали яхши биламиз. Мурод Холмуҳаммедов тажрибали ҳимоячи, терма жамоа йиғинида у ҳам ўзини яхши томонлама кўрсата олганди. Ким кучли бўлса ўша майдонга тушади.

Ҳозир таркибимиздаги барча футболчилар билан БААга учамиз. 21 январь кунги "Ал Завра" билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Эшитишимга қараганда ўйинни 22 январга кўчиришлари мумкин экан. Буни учрашувга яқин қолганида билиб оламиз", - дейди Вадим Абрамов.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика