UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 2:0 (матнли трансляция)  12 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  2 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  4 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  6 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  12

Вадим Абрамов: "Майдонда икки хил даражадаги жамоа ўзаро тўқнаш келди" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Майдонда икки хил даражадаги жамоа ўзаро тўқнаш келди"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Динамо" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни ўзингиз кўрдингиз. Майдонда икки хил даражадаги жамоа ўзаро тўқнаш келди. Ҳисоб ўйинга мос бўлди. Статистикамиз ҳам шундай. Ҳаммадан кам гол урганмиз, ҳаммадан кўп ўтказиб юборганмиз. Ишлашда давом этамиз.

- Саҳоб Рашидов бугун захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирди ва гол ҳам урди. Нима деб ўйлайсиз Саҳобни асосий таркибда майдонга туширса бўлармиди?

- Бу албатта унинг ўзига боғлиқ. Биздаги барча футболчилар асосий таркибда ўйнашга муносиб. Бизда захира ўриндиғидаги кучлар чекланган. Вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. 

- Жамоангиз дарвозабонининг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Дарвозабонда айб йўқ. Пенальтигача у бир неча вазиятларда қутқарди. Кўпроқ саволни ҳимоячиларга бериш керак. Бахтга қарши ҳимояда муаммолар бор. Ҳозирда ҳимоямизда бу позицияда аввал ўйнамаган футболчилар ҳаракат қилишмоқда. 

- Йованович қайтса ҳимоя тартибга келиши мумкинми?

- Унда жароҳат бор ва бу жароҳат қачон тикланишини билмайман. Йованович билан гаплашиб олдик. У ҳаракат қилмоқда. Аммо жароҳат барибир ўз сўзини айтмоқда. Шу сабаб ҳам бизда нима бўлса шундан келиб чиқиб ҳаракат қиламиз. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика