UZ

Сўнгги янгиликлар

14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  1 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  3 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   11 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  13 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  22 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  4 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1

Вадим Абрамов - Лутфулла Тўраев, Андрей Пятницкий, терма жамоа ва Осиё кубоги ҳақида Янгиликлар

Вадим Абрамов - Лутфулла Тўраев, Андрей Пятницкий, терма жамоа ва Осиё кубоги ҳақида

"Динамо" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Самарқандликлар кеча Тошкентдаги йиғин доирасида "Нефтчи"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Мазкур учрашувдан сўнг "Динамо" устози Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Вадим Карленович янги мавсумга тайёргарлик қандай кетяпти? 
- Одатдагидек тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ҳар бир клуб ўз олдига қўйган мақсади йўлида иш олиб бормоқда. Йиғинимизни Самарқандда бошладик. Тошкентда назорат учрашувларида майдонга тушдик. Ҳозир таркиб ҳақида нимадир аниқ гап айтолмайман. Чунки таркибни шакллантириш жараёни кетмоқда. Январь ойида амирликларда йиғин ўтказамиз. Бунда нисбатан таркибга, кимларни сафимизга қўшиб олишимизга аниқлик киритишимиз мумкин бўлади. Айни пайтда ўзингиз ҳам гувоҳ бўлганингиздек кўплаб футболчилар кўрикда бўлиб турибди.

- Мақсад ҳақида гапирдингиз. Про лигадан чиққан клублар одатда дастлаб Суперлигада қолиш вазифасини қўяди. "Динамо"да мақсад қандай?
- Мавсумга тайёр бўлганимиздан сўнг олдимизга қўйилган мақсадни айтишим мумкин. 

- Таркиб кучайтириладими?
- Албатта. Шубҳасиз таркиб кучайтирилади. Жамоанинг ўзагини ташкил қилган йигитларни сақлаб қолганмиз. Таркибга яна футболчилар қўшилади. Бу жараён давом этмоқда.

- Биздаги маълумотларга қараганда, "Динамо" Лутфулла Тўраев билан музокаралар ўтказган экан?
- Бундай гап-сўз бўлгани йўқ. Балки газеталарда шундай ёзишгандир. Очиғи, уни бугун энди кўриб турибман. Лутфулла Тўраев "Нефтчи" мураббийлар штабида. Мураббийлик фаолияти билан табрикладим ва омад тиладим.

- Легионерлар ҳақида фикрингиз қандай? Уларнинг даражаси чемпионатимиздан бир бош устунми?
- Бунга реал қараш керак. Кучли ва класси бир неча бош баланд легионерлар учун катта пуллар тўлашингиз керак бўлади. Биз Саудия Арабистони эмасмиз. Кўрикдаги легионерлар борасида фикр билдириш қийин.

- Андрей Пятницкийнинг "Динамо" ўринбосарларини бошқариши сизнинг танловингизми?
- Бу таклиф мендан чиқди. Уни яхши биламиз. "Спартак"да, Россия жамоаларида ёшлар билан ишлаган. Самарқанд ёшлари ҳақида ўйлашимиз керак. Бунда Пятницкийнинг тажрибаси қўл келиши мумкин. 

- Ўзбекистон терма жамоасидан Осиё кубогида нима кутяпсиз? Имкониятларни қандай баҳолайсиз?
- Ҳозир терма жамоа ёпиқ тартибда шуғулланмоқда. Шунинг учун бирор фикр билдиролмайман. Гуруҳдаги рақибларимизга келсак, рақибларга тўғри баҳо берилмаса, барча жамоа билан ўйнаш осон кечмайди.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика