UZ

Сўнгги янгиликлар

16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3

Вадим Абрамов: "Ҳозир натижа муҳим эмас, айнан кучли рақиблар билан ўйин жамоамиз фойдасига ишлайди" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ҳозир натижа муҳим эмас, айнан кучли рақиблар билан ўйин жамоамиз фойдасига ишлайди"

Абу-Дабида ўтган "Зенит" ва "Динамо" ўртасидаги учрашувдан кейин самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига интервью берди.

"Хорижда йиғин ўтказаётганимизни сабабларидан бири ҳам шу – кучли рақибларга қарши майдонга тушиш ва тайёргарлик доирасида жамоамизнинг камчиликларини кўриб олиш. «Зенит» кучли жамоа эканини билардик, уларга қарши ўйин ҳар қандай натижага қарамай, жамоамиз фойдаси учун ишлайди. Шунга қарамай, рақиб ким бўлишидан қатъий назар бунча гол ўтказиб юбориш мумкин эмас. Биз жамоа йиғишнинг якуний босқичидамиз, «Зенит»дек кучли клублар эса муаммоларимизни кўрсатиб бера олади.

Абу-Дабига келиб нега айнан кучли рақиблар билан ўйнаяпмиз? Чунки ҳозирги тайёргарлик босқичида натижа муҳим эмас, ўйинчиларни секин-аста тайёрлаб, камчиликларни ҳам босқичма-босқич бартараф этиб борамиз. Таркибдаги аксарият ёш ўйинчиларимиз бундай савиядаги жамоага қарши ҳали ўйнамаган. Шундай ўйинлар уларни тоблантиради. Натижа ҳали муҳим эмас, ҳар бир ўйинчига имконият берамиз. 

"Зенит"билан ўйинда рақибни ҳаддан ортиқ ҳурмат қилиб юбордик. Ҳа, уларнинг таркиби жуда кучли, бразилиялик ижрочилар бор. Аммо қўл остимдаги жамоанинг имкониятларини яхши биламан, улар ўз кучларининг 30 фоизини ҳам кўрсатгани йўқ. Рақибдан қўрқмай, ўйнаш талаб этилганди. Эҳтимол, кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказилаётгани ҳам уларнинг жисмоний ҳолатига таъсир қилаётгандир. Ўйинни таҳлил қиламиз", - дейди Вадим Карленович.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика