UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  1 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  15 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  18 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  27 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  12 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4

Вадим Абрамов: "Бундай майдонда "Барселона" ҳам футбол ўйнай олмайди" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бундай майдонда "Барселона" ҳам футбол ўйнай олмайди"

"Сўғдиёна" - "Локомотив" ўртасидаги ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Вадим Абрамов қатнашди.
"Бундай майдонда футбол ўйнаш жуда қийин. Шу боис йигитларга раҳмат айтаман. Халқ футбол кўриш учун келди, лекин бундай майдонда олий лига ўйинларини ўтказиб бўлмайди. Ўйин борасида айтсам, асосийси уч очко олдик", - деб гап бошлади Абрамов.

- Бугун Неманья Яничич майдонга тушмади. Бунга сабаб нима?
- У машғулотлар вақтида жароҳат олди. Бармоғи қайрилиб кетди. Неманья тахминан 1 ҳафта майдонга туша олмаса керак.

- ОЧЛдаги ўйиндан олдинги баҳс эди...
- Ҳа олдимизда "Ал Садд"га қарши баҳс бор. Шу боис бундай майдонда икки карра куч билан ўйнадик. Терма жамоадан футболчилар яқинда келишди. Яна бундай сифатсиз майдонда ўйнаш жуда қийин.

- Бикмаев бугун рақиб ҳимоячисига қарши атайин қўпол ўйнагандек туюлмадими?
- Марат Бикмаев ундай ўйинчи эмас. Шунчаки ўша вазиятларда кескин ўйин кўрсатди.

- Ўйин сифати борасида нима дея оласиз?
- Айтаяпманку бундай майдонда чиройли ўйин кўрсатиб бўлмайди. Хатто "Барселона" ҳам бу ерда ўз ўйинини намойиш эта олмайди. Бунга қадар яхши майдонларда ўйнадик. Имкон қадар чиройли ўйнашга урингандик.

"Локомотив" матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика