UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  0 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  9 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  8 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  4 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  7 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

Вадим Абрамов: «Бугун йигитларда қандайдир ишонч сезмадим...» Янгиликлар

Вадим Абрамов: «Бугун йигитларда қандайдир ишонч сезмадим...»

Coca Cola Cуперлиганинг 21-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Бухоро» учрашувидан кейин мезбонлар устози Вадим Абрамов ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.

- Рақибни менсимадик дея олмайман, шунчаки, «Бухоро» кутганимиздек ҳимоявий ўйин намойиш қилди, деярли барча футболчилар орқа чизиқда ўйнади. Биз тўп назоратини тўлиқ ўз қўлимизда ушлаб турган бўлсакда, ҳеч бир ўйинчимиз етакчиликни ўз қўлига олишни истамади. Қолаверса, жамоа етакчилари ҳам ўз имконияти даражасида тўп сургани йўқ. Сўнгги ўйинларда индивидуал хатолар сабабли ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқяпмиз.

Жамоамизда қандайдир «спад» бўляпти. Саралаш ўйинлари сабабли юзага келган танаффусдан кейин футболчиларимиз ўзига ўхшамаяпти. Ўйлайманки, терма жамоа туфайли бўладиган навбатдаги танаффус бизнинг фойдамизга хизмат қилади. Балки мени терма жамоага бош мураббий бўлгани футболчиларга руҳий таъсир қилаётгандир, яна билмадим. Чунки бугун ҳам йигитларда қандайдир ишонч сезмадим, футболчилар таваккал қилишни истамади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика