UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  0 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  2 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  7 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  13 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   2 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0

Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"

Бугун Суперлига 7-турнинг "Динамо" ва "Нефтчи" ўртасида қолдирилган учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Вадим Карленович, ўйин ҳақида фикрингиз?

- Нима дейишим мумкин, бундай ўйинларни майда нарсалар ҳал қилади. Биз бугун оғир жамоани кўрдик. Рақиб ўйинини бузишга ва нимадир қилишга ҳаракат қилдик, лекин ўхшамади. Иккинчи голни кўрдингиз, ўйинчи тўпни ҳаволатиб узатмоқчи бўлганди, дарвозага кириб кетди. Яна бир гапни айтишим керак, бугун гол урган рақибнинг ҳар икки футболчисига (Иброҳимхалил Йўлдошев ва Аброрбек Исмоилов) ўз пайтида мен катта футбол эшикларини очгандим. Улар бугун мени "жазолаб" кетди. Нимаям дердик, футболда шунақаси ҳам бўп туради.

-  "Бунёдкор" ва "Нефтчи"га қарши баҳсларда жамоа ўйини умуман қовушмади. Лекин стадион лиқ тўлди. Балки "Насаф" билан бўш стадионда жамоа ўйнаса ғалаба қозонар?

- Йўқ, нималар деяпсиз, кимнинг бўш трибуналар қаршисида тўп тепгиси келади. Мухлислар қўллаши бизга жуда зарур. Ўйин пайти муҳит ҳам чиройли бўлади. Аммо бугунги натижанинг бунга алоқаси йўқ. Бугун бир нечта ёш футболчилар майдонга тушди, улардан бирданига нимадир кута олмаймиз. "Нефтчи" қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилди деб ўйлайман.


- Ўртада маҳоратли плеймейкер етишмаяпти.

- Бу фикрга қўшиламан. Бизга майдон марказини бошқара оладиган яхши ўйинчи керак. Таркибимиздаги бразилиялик жароҳат туфайли мавсум охиригача сафдан чиқди. Балки иккинчи давра олдидан кимнидир таклиф этармиз.

- Бу ўйин қолдирилган пайтда "Нефтчи" "Пахтакор"га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ҳозир жамоа ўз ўйинини топиб олди ва ўйин энди ўтказилди. Бу эса мухлисларнинг норозилигига сабаб бўляпти.

- Ўйин атайин қолдирилган, "Нефтчи" ўзига келиб олиши учун кутилган деган фикрдан йироқман. Биз ҳам, улар ҳам тенг шароитда бу учрашувга тайёргарлик кўрдик. Мағлубиятга ўзимиз айбдормиз. Бизда икки нафар марказий ҳимоячи сафдан чиққан, натижада ҳимояда бўшлиқ юзага келди.

- Вилоят ҳокими жамоа билан учрашди деб эшитдик.

- Ҳа, шундай бўлди. Шахсан мен вилоят раҳбари "Динамо"га ва умуман футболга бефарқ эмаслигидан хурсандман. Учрашув илиқ ўтди, ҳамма хурсанд бўлди.

- Олдинда амалдаги чемпион "Насаф"га қарши баҳс кутяпти.

- Бу ўйинга ҳам жиддий ҳозирлик кўрамиз. Уйда кетма-кет учта учрашувда юта олмаслик ғалати бўлади. Шу боис нима қилиб бўлса-да, "Насаф"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз. Чемпионатда интригани сақлаб қолиш учун уларни ютишимиз керак.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика