UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  0 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  0 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  6 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  8 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  1 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  5 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  26 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  58

Вадим Абрамов: "Биринчи даврада яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди. Шерзод Қодиров ва Жаҳонгир Ўрозов жамоа билан бирга шуғулланмоқда" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Биринчи даврада яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди. Шерзод Қодиров ва Жаҳонгир Ўрозов жамоа билан бирга шуғулланмоқда"

"Динамо" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов иккинчи давра стартидан аввал сайтимизга кичик интервью берди.

- "Динамо" жамоасининг биринчи даврадаги иштироки ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Яхшироқ натижа қайд этмоқчи эдик, аммо биз кутган ишлар ҳар доим рўй беравермайди. Ҳозирги эгаллаб турган поғонамиз адолатли деган бўлардим. Иккинчи даврага тайёргарликни бошладик. Мавсумнинг иккинчи қисмида вазиятни ўнглаб олишимиз керак. Барчаси олдинда.

- Жамоа иккинчи даврага тайёргарликни бошладими?

- Ҳа. 10 июлда машғулотларни бошладик. 15 июль санасида бир ҳафтага Иссиқ-қўлга борамиз. Кейин эса, Самарқандга қайтамиз ва тайёргарликни давом этамиз.

- Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? Жамоангизни мавсум ўртасида ҳам футболчилар тарк этишди.

- Жамоани аввалроқ тарк этган футболчилар ҳақида барча хабардор. Шунингдек, Ягр ва Соколлар билан ҳам шартномани бекор қилдик. Янги футболчиларни қўшиб олиш бўйича иш олиб бормоқдамиз. Иссиқ-қўл сафаридан кейин янги футболчилар номини билиб оласизлар.

- "Дўстлик" сафига тўп тепаётган ва Про-лига тўпурари бўлиб турган Шерзод Қодиров "Динамо" билан бирга машғулот олиб бораяптими?

- Ҳа. У биз билан машғулот олиб бормоқда. Ўзини яхши томонлама намойиш эта олса, шартнома тузамиз.

- Жаҳонгир Ўрозовчи? Ўрозов ҳам "Динамо" сафига қўшилади деган гапларни эшитдик.

- Ҳа. Ўрозов ҳам биз билан бирга. У билан шартнома тузишга улгурдик. Ёшларга ўйин амалиёти тақдим этиш керак. Ўрозов бизга ёрдам бера олади деган умиддаман.

- Европа чемпионати финалига тахмин билдириб ўтсангиз?

- Испания чиройлироқ футбол намойиш этмоқда. Англия эса жуда зич тақвимли лигага эга. АПЛдаги футболчилар 70га яқин учрашувларда иштирок этишади. Шаҳсан мен Испанияга мухлислик қиламан. Испаниянинг заиф жиҳати - стандарт вазиятлар. Ёрқин испанлар, прагматик инглизлар билан тўқнаш келади.

- Иккинчи даврадаги интрига ва рақобат ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Чемпионатдаги жамоалар даражаси тенглашди. Яққол лидер йўқ. Орадаги фарқ катта эмас. Танаффусда чоғида ким яхшироқ тайёргарлик кўрса, иккинчи даврада яхшироқ натижа қайд этади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика