UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  2 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  4 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   0 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  5 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 23:10ЛаЛига. "Хетафе" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари эълон қилинди  18 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  3 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5

Вадим Абрамов: "Биринчи даврада яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди. Шерзод Қодиров ва Жаҳонгир Ўрозов жамоа билан бирга шуғулланмоқда" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Биринчи даврада яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин эди. Шерзод Қодиров ва Жаҳонгир Ўрозов жамоа билан бирга шуғулланмоқда"

"Динамо" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов иккинчи давра стартидан аввал сайтимизга кичик интервью берди.

- "Динамо" жамоасининг биринчи даврадаги иштироки ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Яхшироқ натижа қайд этмоқчи эдик, аммо биз кутган ишлар ҳар доим рўй беравермайди. Ҳозирги эгаллаб турган поғонамиз адолатли деган бўлардим. Иккинчи даврага тайёргарликни бошладик. Мавсумнинг иккинчи қисмида вазиятни ўнглаб олишимиз керак. Барчаси олдинда.

- Жамоа иккинчи даврага тайёргарликни бошладими?

- Ҳа. 10 июлда машғулотларни бошладик. 15 июль санасида бир ҳафтага Иссиқ-қўлга борамиз. Кейин эса, Самарқандга қайтамиз ва тайёргарликни давом этамиз.

- Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? Жамоангизни мавсум ўртасида ҳам футболчилар тарк этишди.

- Жамоани аввалроқ тарк этган футболчилар ҳақида барча хабардор. Шунингдек, Ягр ва Соколлар билан ҳам шартномани бекор қилдик. Янги футболчиларни қўшиб олиш бўйича иш олиб бормоқдамиз. Иссиқ-қўл сафаридан кейин янги футболчилар номини билиб оласизлар.

- "Дўстлик" сафига тўп тепаётган ва Про-лига тўпурари бўлиб турган Шерзод Қодиров "Динамо" билан бирга машғулот олиб бораяптими?

- Ҳа. У биз билан машғулот олиб бормоқда. Ўзини яхши томонлама намойиш эта олса, шартнома тузамиз.

- Жаҳонгир Ўрозовчи? Ўрозов ҳам "Динамо" сафига қўшилади деган гапларни эшитдик.

- Ҳа. Ўрозов ҳам биз билан бирга. У билан шартнома тузишга улгурдик. Ёшларга ўйин амалиёти тақдим этиш керак. Ўрозов бизга ёрдам бера олади деган умиддаман.

- Европа чемпионати финалига тахмин билдириб ўтсангиз?

- Испания чиройлироқ футбол намойиш этмоқда. Англия эса жуда зич тақвимли лигага эга. АПЛдаги футболчилар 70га яқин учрашувларда иштирок этишади. Шаҳсан мен Испанияга мухлислик қиламан. Испаниянинг заиф жиҳати - стандарт вазиятлар. Ёрқин испанлар, прагматик инглизлар билан тўқнаш келади.

- Иккинчи даврадаги интрига ва рақобат ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Чемпионатдаги жамоалар даражаси тенглашди. Яққол лидер йўқ. Орадаги фарқ катта эмас. Танаффусда чоғида ким яхшироқ тайёргарлик кўрса, иккинчи даврада яхшироқ натижа қайд этади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика