UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  5 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   17 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  19 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  19

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади Янгиликлар

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади

Хабарингиз бор, айни вақтда Суперлига жамоаларининг янги мавсумга тайёргарлиги ўзининг қизғин палласига кириб бўлди.

Улар орасида фақатгина "Сурхон" ҳали машғуотларни бошламаган эди. Ниҳоят термизликлар бугундан эътиборан Тошкентда йиғинни бошлашди. Йиғиннинг илк кунги жараёнини кузатган Championat.asia сайти жамоаси бир қатор муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топди.

Демак эндиликда "Сурхон"ни испаниялик мураббий Хорди Фабрегат бошқаради. Ушбу мутахассис бошқарув соҳасида бунга қадар "Тортоса", "Мар Менор", "Портуенсэ", "Ампоста", "Арандина" ва сўнгги бор "Ордино" клубида  ишлаган. 

Унга жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Хорхе Руис кўмаклашмоқда. Яқин кунларда хориждан дарвозабонлар мураббийи ҳам келиши кутилмоқда. Клубда спорт директори сифатида Хуан Мануэль Бароссо иш бошлади.


Таркибдаги ўзгаришларга келсак, бир қатор бошқа номларни учратишимиз мумкин. Умумий ҳисобда бугунги машғулотда 22 нафарга яқин футболчи қатнашди. 

Янги келганлардан, Бахтиёр Қосимов, Улуғбек Абдуллаев, Давронбек Умиров, Шоҳруҳ Эшбўтаев, Тимур Ҳакимов, Саиджамол Давлатжонов, шунингдек, жамоа учун бегона бўлмаган Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев иштирок этмоқда. 

Жаҳонгир Аҳмадов жароҳати сабаб якка тартибда машғулот олиб борди. 

Бугун таркибда испаниялик уч нафар легионер ҳам келиб қўшилганлигини таъкидлаш жоиз. Серхио Сидония, Айтор Руэда ва Луис Санчес. Улардан бири Луис Санчес "Реал Мадрид" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу кунларда Тожикистондан ҳам футболчи таклиф қилиниши кўзда тутилган. Бу борада алоҳида маълумот берамиз.


Фото: Толибжон Қосимов

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика