UZ

Сўнгги янгиликлар

11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  1 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  7 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  1 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  5 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  37 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7

Ушбу футболчилар Англияда ҳам ўйнаб кўришлари керак... Янгиликлар

Ушбу футболчилар Англияда ҳам ўйнаб кўришлари керак...

Бу футболчилар дунёнинг кучли футболчилари ҳисобланадилар. Шунингдек, ушбу футболчиларни Англия Чемпионатида кўриш АПЛ мухлислари учун ҳам қизиқ бўлиши аниқ!

Демак, бошқа чемпионатларда тўп тепадиган ва АПЛда ўйнаб кета олиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида гаплашамиз!


10. "Реал"нинг истеъдодли футболчиси Иско мадридликлар сафида мунтазам равишда майдонга туша олмаяпти. Футболчига "Арсенал" томонидан қизиқиш борлигини инобатга оладиган бўлсак футболчи "канонирлар" таркибида ўйнаб кета олиши мумкин.


9. Марио Гёце. "Бавария". Германия терма жамоасининг истеъдодли футболчисини ҳам Англия клубларидан бирида кўриш мухлислар учун қизиқ бўлиши аниқ.


8. "Боруссия Д" футболчиси Марко Ройсга ҳам АПЛнинг бир қанча грандлари томонидан қизиқишлар бор. МЮ, "Челси", "Манчестер Сити"лар шулар жумласидандир...


7. Иқтидорли Кевин де Брюне ўз вақтида "Челси" футболчиси ҳисобланарди. Бироқ, у инглиз жамоасидаги вақтини Германия клубларида ижарада ўтказди. "Челси"дан "Вольфсбург" сафига ўтганидан сўнг эса ўзининг ёрқин ўйинларини кўрсатишни бошлади.


6. Айни пайтда дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири ҳисобланган Златан Ибрагимович фаолияти давомида ҳеч қачон инглиз жамоаларида ўйнамаган. Унинг ўзи эса яқинда Моуриньо билан бирга ишлаш истаги борлигини айтиб ўтди. Кўрамиз, вазият қай тарзда кўриниш оларкин?


5. Неймар ўзи яқинда "Барселона"га келди дейсизми? У Испанияда намойиш этаётган ўйинини, ажобтовур финтларини Мессисиз ҳам намойиш эта олади. Ишонаверинг!


4. "Реал Сосьедад" таркибидан "Атлетико" сафига бориб қўшилган Антуан Гризманн ҳақиқатдан ҳам кучли футболчи эканлигини мадридликлар сафида ҳам исботламоқда. Унга АПЛда қайси жамоа мос келган бўларди? "Арсенал"ми ёки ҳужумчи борасида муаммоларга дуч келаётган МЮми? Балки у "Ливерпуль"га ўтар...


3. Дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири ҳисобланадиган Франк Риберининг Англияда бемалол ўйнаб кета олиши учун барча нарсаси етарли. Техника, тезлик, жисмоний ҳолат!


2. Тўғри, Пол Погба ўз вақтида "Манчестер Юнайтед" аъзоси ҳисобланган. Бироқ, франциялик ёш ярим ҳимоячига ўз вақтида имкон берилмаган. Шундан сўнг у "Ювентус" сафига йўл олган. Агар, у яна "Туманли Альбион"га қайтадиган бўлса қайсидир жамоа аниқ кучаяди!


1. Ва ниҳоят Леооо Месси! Уни Роналду билан таққослашса кўпчилик "Месси АПЛда ўйнаб кета олмайди" мазмунидаги фикрни билдиради. Аммо, шуниси аниқки, аргентиналик футболчи Англия Премьер-Лигасининг чиройига чирой, кўркига кўрк қўшиб бера оладиган футболчидир!


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика