UZ

Сўнгги янгиликлар

17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  2 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  7 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  4 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  20 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1

Уругвайнинг 72 ёшли афсонавий бош мураббийи — Оскар Табарес ҳақида Янгиликлар

Уругвайнинг 72 ёшли афсонавий бош мураббийи — Оскар Табарес ҳақида

Оскар Табарес – Уругвай тимсолидир.

Мамлакат футбол Федерацияси мураббийнинг “Милан”, “Реал Овьедо”, “Кальяри”, “Велес Сарсфилд”, “Бока Хуниорс” каби клубларда деярли сезиларли бўлмаган даврлари ҳамда тўрт йил ишсиз юрганига қарамай, термани унга ишониб топширди ва улар бу борада адашмадилар.

2006 йил, Табарес бош мураббий этиб тайинланганидан кейин, Уругвайнинг “Nacional Sport” газетасининг биринчи бетида “Табарес нима учун керак?” номли мақола чоп этилган. У аввал топ-клублар ва терма билан ишлаган, аммо катта муваффақиятга эриша олмаган. Қайтиши эса ҳамма нарсани тубдан ўзгартириб юборди. Уругвайликлар у билан 13 йил давомида бирга бўлдилар ва Америка Кубогини қўлга киритдилар, ЖЧ-2010да эса тўртинчи ўринни эгалладилар. Ўтган йили Федерация мураббий шартномаси муддатини 2022 йилга қадар узайтирди.

(!) Сўнгги йилларда касаллиги туфайли аҳволи оғирлашган.

Касаллик Табаресни синдира олмади – яхши юра олмаслигига қарамай, термани шуғуллантиради

2018 йилги Жаҳон Чемпионати бошланишидан олдин “The Guardian” муаллифи Жонатан Уилсон Уругвайдаги пресс-конференцияга бориб, лол бўлиб қолган эди: “Мураббий анча вақтдан бери яхши юролмайди. Доим ҳассакаш ёрдамида юради, машғулотларга эса махсус аравачада келади. Шунга қарамай, Табарес – кўпгина мураббийларга ўрнак бўла оладиган инсон! У тартибли, аниқ жавоб берадиган ва эҳтиёткор инсон. Табарес пресс-конференцияларга ҳар доим костюм-шим кийиб боради ва журналистлар билан хушмуомалалик билан гаплашади”, – ёзади Уилсон.

Табарес соғлиғи ҳақида суҳбатлашишни ёқтирмайди: унинг фикрича, футбол мураббийи билан бошқа мавзулар ҳақида эмас, балки ўйин тўғрисида суҳбатлашиш керак. Аммо унинг касаллигидан кўпчилик, бутун дунё десак ҳам бўлади, хабардор. 2013 йилда у жадаллик билан ривожланадиган касаллик – Гийена-Барре синдромига чалинди. Бу нейропатик касаллик бўлиб, периферик нерв томирларининг зарарланиши ҳисобланади. Касаллик туфайли ўлим даражаси (одатда, нафас етишмаслиги оқибатида) жуда паст – 5%. Гийена-Барре синдроми кўпинча ногиронлик билан бирга ривожланиб боради. Айнан шу нарса Табарес билан ҳам содир бўлди. У охирги марта мустақил равишда 2013 йил юрган эди. Сўнг ҳасса ёрдамида, кейин эса электр ғилдиракли аравача ёрдамида “юра бошлади”.

Уругвай оммавий ахборот воситалари, Табарес Россия ЖЧдан олдин термадан кетади деб таҳмин қилишган эди. Бироқ мураббий шу масалада бир нечта нарсани ошкор қилди: “Мен физиотерапевтим ва неврологим билан гаплашдим. Уларга аҳволим ҳақида хабар бериб туришим керак. Шунингдек, улар термадаги ишимни давом эттиришим мумкинлигини айтишди. Агар мени кетади деб ўйлаётган бўлсангиз, қаттиқ адашасиз! Футбол – яшашим учун бўлган асосий сабаб”.

Табарес ўйинларга бормайди, лекин уругвайлик ўйинчилар ҳақида ҳамма нарсани билади

ЖЧ-2014дан кейин уругвайликлар Луис Суарес Италияга қарши баҳсда Кьеллинини тишлаб олгани учун уни ёмон кўриб қолган эдилар. Унинг ёнини олиб, ҳимоя қилганлардан бири Табарес эди: мураббий журналистлар олдида чиқиш қилиб, жазо (тўрт ой футбол билан шуғулланмайди ва 9та ўйинда майдонга тушмайди) ҳаққоний бўлмаганини айтган.

“The Guardian” муаллифи Жонатан Уилсоннинг ёзишича: “Табарес ўйинчиларининг ўрнини кўп ўзгартиради ва футболчи қаерда яхшироқ ўйнашини билиб олади. У бутун Уругвай футболини назорат қилади ва терманинг барча ўйинчилари (турли ёш бўйича ҳам) ҳақида батафсил маълумотга эга”. Табареснинг скаутлари жуда кўп, улар Уругвай термаси учрашувларини кузатиб борадилар. Бундан ташқари, унинг ёрдамчилари катта жамоанинг асосий футболчилар иштирокидаги баҳсларни қолдирмайдилар. Табареснинг соғлиғи ёмонлиги туфайли ўйинларга камдан-кам боради. Лекин ҳар бир учрашувда нималар бўлаётганидан хабардор бўлиб туради.

“Футболчини билиш – ишимизнинг муҳим омилларидан бири. Ўйинчилар ҳақида маълумотларимиз кўп”, – дейди Табарес.

Табарес ҳеч қачон шикоят қилмайди

2013 йил Оскар Табарес ўзининг асосий мураббийлик қоидаси ҳақида гапирди. У мағлубиятда ҳеч кимни айбламайди: “Ўзини оқлаш инсонни заифлаштиради. Агар ютқизсангиз, демак, ёмон ўйнагансиз ёки рақиб жуда кучли. Энг муҳими — ўз айбини тан ола билиш”.

Табареснинг ҳар бир интервьюсида ўзгача маъно бор. ЖЧ-2018да Уругвай ҳеч қандай имкониятсиз французларга мағлуб бўлганди. Ўйиндан кейин Табарес 3та нарса ҳақида ажойиб фикрлар билдирган:

Натижа – “Рақибларимиздек яхши ўйнай олмадик. Мен мағлубиятни доим шундай баҳолайман. Агар “биз” деб гапирсам, демак бутун жамоа ҳақида айтаётган бўламан”.

Хатолар – “Ўйин услубини ўзгартириш учун кўп ҳаракат қилдик. Лекин кейин иккинчи голни уриб қўйишди. Футболчиларни алмаштириш ҳам ёрдам бермади”.

Мағлубиятнинг асосий сабаби – “Йўналишни ўзгартириш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Бироқ французлар анча яхши ҳаракатландилар. Буни тан оламан”.

Табарес ҳақида нималарни билиш керак?

• Унинг таҳаллуси — ўқитувчи. Мураббийлик фаолиятини бошлашдан аввал, у мактабда тарих ва фалсафадан дарс берган. Бироқ қашшоқлик туфайли яна футболга қайтишга қарор қилган. Ўқитувчилик маоши билан оиласини, учта фарзанди бор, боқа олмасди.

• Ўтган йили Монтевидео ҳокимияти мураббий шарафига ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди. Табарес эса буни рад этди ва бу нарса жамоага салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади: “Буни эшитиб бошим осмонга етди, аммо уни қабул қилишга тайёр эмасман. Чунки бу термага ёмон таъсир қилиши мумкин”.

• Табарес муҳим ўйинлардан олдин футболчиларини базага “қамаб” қўйишни яхши кўради. Бу сафарги Копа Америка турниридан олдин уругвайликлар 5 кунни базада ўтказдилар, мураббий уларнинг ёнига яқинларини ҳам киритмади.

• Ўтган йилги Жаҳон Чемпионатида Оскар Табарес ноёб муваффақиятга эришди – мундиал плей-офф босқичида ишлаган энг ёши катта мураббий бўлди.

• Табарес терманинг барча ўйинчиларини яхши кўради. Масалан, Луис Суарес у ҳақида шундай дейди: “Жаноб – нафақат ёш футболчилар, балки бизлар учун ҳам ҳақиқий ўрнак бўла оладиган инсон. У гапиришни бошласа, ҳамма сукут сақлаб уни тинглайди. У ҳеч қачон сафсата гаплар айтмайди. Фақатгина керакли ва муҳим нарсаларни таъкидлайди”.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика