Уругвай терма жамоаси бош мураббийи: "Бу жамоада исботлаш керак бўлган нарса бор"

Sherzod Nurmatov
25 ноя 2023, 13:55
Марсело Бьелса Уругвай термасидаги фаолияти ҳақида гапирди.

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса ўз қўл остидаги дастлабки олтита ўйиндан сўнг жамоа билан ишлаш ҳақидаги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

"Уругвай футболига тегишли эканлигимдан жуда хурсандман. Биз худди шу руҳда давом этамиз, бу жамоада ҳали исботлаш керак бўлган нарса бор", – деди Бьелса.

Эслатиб ўтамиз, Уругвай сўнгги 3 та ўйинда Бразилия, Аргентина ва Боливия терма жамоалари устидан бирорта ҳам гол ўтказмасдан ғалаба қозонди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: El País