UZ

Сўнгги янгиликлар

11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  1 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  9 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  0 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  4 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  8 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3 23:58Шквирин "Андижон"да  3

"Универсиада - 2016" Машъаласи Фарғонага яқинлашмоқда Янгиликлар

"Универсиада - 2016" Машъаласи Фарғонага яқинлашмоқда

Теглар :  Универсиада
Кеча Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Ўзбекистон Фанлар академияси “Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институтида “Универсиада – 2016” спорт мусобақалари машъаласини аланга олдириш маросими бўлиб ўтганди.

Бугун эса Машъала Фарғона вилояти сари йўл олди.  “Универсиада – 2016” машъаласи олиб ўтиладиган шаҳар ва қишлоқларда тантанали маросимлар, спортчиларнинг чиқишлари ўтказилмоқда. Таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчи-ёшлар иштирокидаги маданий-маърифий ва спорт тадбирлари талабаларнинг ёшлик, гўзаллик, бирдамлик байрамига ҳамоҳанг куй-қўшиқ ва рақсларга уланмоқда. Барчанинг кўнглида шодлик. Бугун фарғоналиклар ёшлик, шифоат байрамини ўзгача руҳда кутиб олишмоқда. Буни Машъала ўтаётган пайтда билиб олиш қийин эмас.

Машъала маршрути масофаси 364,5 км бўлиб, шундан 338,5 км автомобиль ва 26 км спортчилар эстафетаси ташкил этади. Тошкент, Наманган, Андижон вилоятлари ва Фарғона вилояти ҳудудларида машъала шарафига кенг жамоатчилик иштирокида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Машъалани элтадиганлар орасида спортчи ёшлар билан бир қаторда Фарғонанинг Данғара тумани, Қўқон шаҳри, Учкўприк, Бағдод, Риштон, Олтиариқ туманларида яшовчи таниқли инсонлар, спорт ва меҳнат фахрийлари ҳам бор. Кўнгиллилар машъала ўтадиган кўчалардаги аҳолини бу ҳақда хабардор қилдилар.

Ҳозирга келиб Машъала Фарғонага яқинлашди. Машъала  Данғара тумани, Қўқон шаҳри, Учкўприк, Бағдод, Риштон, Олтиариқ туманларини кесиб ўтди. Машъалани элтиш маросимида юқорида тилга олинган шаҳар ҳам туман аҳолиси ўз ҳиссасини қўшмоқда. Фарғона шаҳрида эса Машъаланинг келиши катта тантана билан кутиб олиниши режалаштирилган. Саноқли соатлардан кейин ҳаяжонли онлар бошланади.



“Универсида-2016”: Иштирокчилар ташрифи давом этмоқда

Бир неча дақиқалар сўнг, аниқроғи, бугун соат 19:00да Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Универсида-2016” спорт мусобақаларининг очилиш тадбири бўлиб ўтади. Ҳозирга келиб мусобақа иштирокчилари, расмий меҳмонлар ташрифи давом этмоқда.

Шу пайтга қадар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари вакилларидан ташқари барча иштирокчилар Фарғонага етиб келиб жойлашиб бўлишди.

Универсиада иштирокчилари ва меҳмонларининг Фарғона ва Марғилон шаҳарларида жойлашган тарихий обидалар, музейлар, театрлар ҳамда янги барпо этилган иншоотлар билан танишиш имкониятига эга бўлишади.

Шунингдек. Мусобақалар жараёнида маданий-маърифий тадбирлар дастурига асосан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида машҳур санъаткорлар иштирокида байрам шодиёналарини ташкил этиш режалаштирилган.

Аброр Деҳқонов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика