UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  1 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  5 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  52

"Универсиада - 2016" Машъаласи Фарғонага яқинлашмоқда Янгиликлар

"Универсиада - 2016" Машъаласи Фарғонага яқинлашмоқда

Теглар :  Универсиада
Кеча Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Ўзбекистон Фанлар академияси “Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институтида “Универсиада – 2016” спорт мусобақалари машъаласини аланга олдириш маросими бўлиб ўтганди.

Бугун эса Машъала Фарғона вилояти сари йўл олди.  “Универсиада – 2016” машъаласи олиб ўтиладиган шаҳар ва қишлоқларда тантанали маросимлар, спортчиларнинг чиқишлари ўтказилмоқда. Таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчи-ёшлар иштирокидаги маданий-маърифий ва спорт тадбирлари талабаларнинг ёшлик, гўзаллик, бирдамлик байрамига ҳамоҳанг куй-қўшиқ ва рақсларга уланмоқда. Барчанинг кўнглида шодлик. Бугун фарғоналиклар ёшлик, шифоат байрамини ўзгача руҳда кутиб олишмоқда. Буни Машъала ўтаётган пайтда билиб олиш қийин эмас.

Машъала маршрути масофаси 364,5 км бўлиб, шундан 338,5 км автомобиль ва 26 км спортчилар эстафетаси ташкил этади. Тошкент, Наманган, Андижон вилоятлари ва Фарғона вилояти ҳудудларида машъала шарафига кенг жамоатчилик иштирокида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Машъалани элтадиганлар орасида спортчи ёшлар билан бир қаторда Фарғонанинг Данғара тумани, Қўқон шаҳри, Учкўприк, Бағдод, Риштон, Олтиариқ туманларида яшовчи таниқли инсонлар, спорт ва меҳнат фахрийлари ҳам бор. Кўнгиллилар машъала ўтадиган кўчалардаги аҳолини бу ҳақда хабардор қилдилар.

Ҳозирга келиб Машъала Фарғонага яқинлашди. Машъала  Данғара тумани, Қўқон шаҳри, Учкўприк, Бағдод, Риштон, Олтиариқ туманларини кесиб ўтди. Машъалани элтиш маросимида юқорида тилга олинган шаҳар ҳам туман аҳолиси ўз ҳиссасини қўшмоқда. Фарғона шаҳрида эса Машъаланинг келиши катта тантана билан кутиб олиниши режалаштирилган. Саноқли соатлардан кейин ҳаяжонли онлар бошланади.



“Универсида-2016”: Иштирокчилар ташрифи давом этмоқда

Бир неча дақиқалар сўнг, аниқроғи, бугун соат 19:00да Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Универсида-2016” спорт мусобақаларининг очилиш тадбири бўлиб ўтади. Ҳозирга келиб мусобақа иштирокчилари, расмий меҳмонлар ташрифи давом этмоқда.

Шу пайтга қадар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари вакилларидан ташқари барча иштирокчилар Фарғонага етиб келиб жойлашиб бўлишди.

Универсиада иштирокчилари ва меҳмонларининг Фарғона ва Марғилон шаҳарларида жойлашган тарихий обидалар, музейлар, театрлар ҳамда янги барпо этилган иншоотлар билан танишиш имкониятига эга бўлишади.

Шунингдек. Мусобақалар жараёнида маданий-маърифий тадбирлар дастурига асосан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида машҳур санъаткорлар иштирокида байрам шодиёналарини ташкил этиш режалаштирилган.

Аброр Деҳқонов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика