UZ

Сўнгги янгиликлар

02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  2 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  0 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  18 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  27 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  128 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14

Универсиада-2016. Футбол: Бош соврин Тошкент шаҳар терма жамоасига насиб этди Янгиликлар

Универсиада-2016. Футбол: Бош соврин Тошкент шаҳар терма жамоасига насиб этди

Теглар :  Универсиада
“Универсиада-2016” спорт ўйинларининг футбол бўйича ўтказилаётган мусобақасида бош соврин соҳиби маълум бўлди.

Учрашув Тошкентлик футболчилар учун омадли бошланди.  Биринчи бўлим бошида Муҳсин Убайдуллаев жарима тўпини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, яна ўша ҳимоячи белгиланган жарима тўпидан унумли фойдаланиб, ҳисоб оширди – 0:2. Голан кейин фарғоналиклар катта куч билан олдинга ташланишди. Павел Смоляченко, Сардор Мирзаевлардан бир неча бор қулай имконият вужудга келди. Аммо танаффусга қадар ҳисобни ўзгартириш ҳеч кимга насиб  этмади. 

Иккинчи бўлимда майдон эгалари рақиб дарвозасига катта босим ўтказишди. Лекин барча уринишлар бесамар кетди ва ўйин охирига қадар ҳисоб ўзгармай қолди. 

Шундай қилиб, Фарғонада ўтказилган “Универсиада-2016” спорт мусобақаларининг футбол тури бўйича бўлиб ўтган баҳсларида Тошкент шаҳри жамоаси олтин медални қўлга киритди. Кумуш медали эса Фарғона вилояти терма жамоасига насиб этди. Самарқандлик талаба футболчилар эса уйларига бронза медали билан қайтадиган бўлишди. 

Ғолиб ва совриндорлар муносиб тарзда тақдирланишди.



«Универисада-2016» 

Футбол 

Финал

Фарғона вилояти терма жамоаси  –  Тошкент шаҳри терма жамоаси - 0:2 

Бош ҳакам: Равшан Эрматов. 

Голлар: Муҳсин Убайдуллаев 2 та

Фарғона вилояти терма жамоаси: Достон Мирзараимов, Бобур Аминжонов,  Муҳамадсултон Фозилов, Дилёр Эрматов, Фахриёр Ўринбоев, Иқбол Маликжонов, Павел Смоляченко, Нодир Камолов, Риза Айвезов, Сардор Мирзаев.

Захира: Иқбол Бобохонов, Алишер Нуралиев, Хайрулло Мадаминов, Улуғбек Олимов.

Тошкент шаҳри терма жамоаси: Акбар Тўраев, Азамат Исроилов, Муҳсин Убайдуллаев, Аброр Ҳусаинов, Дониёр Ҳасанов, Зохир Пиримов, Сардор Собирхўжаев, Сунатилло Мамадалиев, Аббос Махситалиев, Жамшид  Ҳасанов, Алибобо  Раҳматуллаев.

Захира: Толиб Очилов, Шохрух  Мусурмонов. 


Аброр Деҳқонов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика