UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  207 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

"Универсиада-2016": Фарғона терма жамоаси финал босқичида Янгиликлар

"Универсиада-2016": Фарғона терма жамоаси финал босқичида

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Универсиада – 2016” футбол мусобақасига старт берилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят терма жамоалари минтақаларга бўлинган ҳолда саралаш баҳсларида майдонга тушишди.

Водий минтақасида бўлиб ўтган саралаш босқичида фарғоналик талабалар биринчи ўринни олган ҳолда финал йўлланмасига эга бўлишди.

Ўйинлар Наманган шаҳрида бўлиб ўтди. Баҳром Ҳайдаров бошчилик қилган Фарғона терма жамоаси ҳар икки учрашувда ғалаба қозонишга эришди. Аввалига андижонлик талабалар 6:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Бу орада мезбонлар – Наманган терма жамоаси андижонлик талабаларни 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Сўнгги ўйин – Наманган – Фарғона баҳсида финал босқичи йўлланмаси ҳал бўлиши лозим эди. Майдон эгаларини ҳатто дуранг натижа ҳам қониқтирарди. Лекин бу сафар ҳам учрашувни кутаринки руҳда ўтказган Фарғона терма жамоаси 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди ва финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Таниқли мутахассис Баҳром Ҳайдаров бошқарган Фарғона терма жамоаси сафида Шукурали Пўлатов, Дилёр Эрматов, Иқбол Бобохонов, Сардор Мирзаев каби маҳортли футболчилар тўп суришди.  “Қўқон-1912” жамоасининг умидли ўйинчиси Иқбол Маликжонов ҳам Фарғона вилояти терма жамоаси шарафини ҳимоя қилганини таъкидлаш жоиз.
 

Универсиада – 2016
Футбол. Саралаш босқичи
Водий минтақаси
 
Фарғона – Андижон – 6:0
Наманган – Андижон – 8:0
Наманган – Фарғона – 1:3
 
Фарғона        2   2   0   0   9-1     6
Наманган      2   1   0   1   9-3     3
Андижон       2   0   0   2   0-14   0
 

Аброр Деҳқонов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика