Умтити қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Eldor Akmurzayev
14 сен 2019, 01:00
«Барселона» ҳимоячиси Самуэль Умтити бир неча кун олдин Франция терма жамоасидаги машғулотлар вақтида жароҳат олганди.

Клуб базасида ўтказилган тиббий текширувлардан кейин у 5-6 ҳафтага сафдан чиққани маълум бўлди. Қайд этилишича, 25 ёшли футболчининг ўнг оёқ суягига шикаст етган. 

Умтити жорий мавсум каталонияликлар таркибида бирорта ҳам баҳсда майдонга тушмади. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com