Умиджон Боқиев: "Захирадан тушган футболчилар ишончни оқлашмади"
15 апр 2022 20:59
Янгиликлар
Умиджон Боқиев: "Захирадан тушган футболчилар ишончни оқлашмади"
- Ўйин ҳақида
- Бугунги баҳсга қўлдан келганча тайёргарлик кўргандик. "Қўқон-1912" Суперлига жамоаси эканлигини инобатга олиб, бизга қийин бўлишини билардик. Бошида гол ўтказиб юбориб, кейин мувозанатни тикладик. Якунда мағлубиятга учрадик.
Йигитлар эса рўза эканликларига қарамасдан, астойдил ҳаракат қилишди. Тўғриси, иккинчи таймда захирадан тушган футболчилар ишончни оқлашмади. Улар озгина ёшлик қилишди.

- Жамоа олдига қўйилган мақсад қанақа? Про лигага чиқиш учун ҳаракат қиласизларми?
- Мақсадимиз - ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Биринчи лигада кучли 3 ликка кириш вазифаси қўйилган. Кўрамиз, вақт кўрсатади. Про лигага чиқишга ҳаракат қиламиз, ҳаммаси ўз қўлимизда.

- Фарғонада 19 ва 20 ёшли иқтидорли футболчилар кўп. Селекция ишларини давом эттиряпсизларми?
- Ҳа, албатта. Кўриб турганингиздек, Оқил Маҳмудов ва Мўйдин Мамазулумовдан ташқари қолган футболчилар селекция орқали жалб қилинган ва жамоа шакллантирилган. Мақсадимиз – ёш футболчиларни тарбиялаб, Про лига ва Суперлига жамоаларига тайёрлаб бериш.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар