UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  0 08:35Европанинг машҳур клуби Неймар билан шартнома имзоламоқчи  1 08:03Аутсайдерлар баҳсида "Сантос" ғалаба қозонди. Неймардан дубл  1 07:34Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб учрашув бўлиб ўтади  6 00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0 00:20"Реал" Родригoни 80 миллион евродан камига сотмайди  3 23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  10 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  6 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  1 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  5 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  9

Умид Аҳмаджонов Тожикистон ФФ президенти Рустам Эмомали билан ҳамкорлик масаласида келишиб олди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Тожикистон ФФ президенти Рустам Эмомали билан ҳамкорлик масаласида келишиб олди

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги илиқ алоқалар давом этади.

 Кеча — 10 апрель куни МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов Тожикистон МОҚ биринчи вице-президенти Абдуллозода Аҳтам Рустам таклифига биноан Душанбеда бўлиб, ҳар икки ташкилотнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги борасида келишувга эришганди.

Бугун эса Аҳмаджонов ЎФА биринчи вице-президенти сифатида Тожикистон футбол федерацияси президенти Рустам Эмомали билан учрашди. Бундан кўзланган мақсад қўшни республика футболи қитъада ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши учун ўзаро ҳамкорлик қилишдан иборат эди. Маълумки, Тожикистон миллий терма жамоаси 2019 йил БАА мезбонлик қиладиган Осиё Кубогига йўлланмани қўлга кирита олмади. Шунга қарамай, маҳаллий футбол мухлислари яқин келажакдаги катта ғалабалардан умидвор.



Бу йўлда икки қўшни мамлакат футбол уюшмаларининг ўзаро ҳамкорлиги ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши мумкин. Келишувга кўра, Тожикистон футбол клублари ўзининг ўқув-йиғин машғулотларини олиб бориши учун Ўзбекистонда имкониятлар кенгайтириб берилади. Бир неча йиллардан буён кузатилмаётган клублар ва терма жамоалар миқёсидаги ўзаро ўртоқлик ўйинларини тиклаш устида иш олиб борилади. Бу борада МОҚ ҳамда ЎФА тожикистонлик спортчиларни кутиб олишга доим тайёр туради.

Қайд этиш керак, Умид Аҳмаджонов CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол Ассоциациялари) президенти ҳам ҳисобланади. Тожикистон ҳам унга аъзо эканидан келиб чиқилса, энди қўшни мамлакат футбол федерацияси ҳам мазкур ассоциациянинг фаол аъзосига айланади ҳамда ўзаро ўртоқлик ўйинлари масаласига эътибор қаратади. Ўзбекистон спорти эса фақатгина шу билан тўхтаб қолмайди ва қолган қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари устида ҳам иш олиб боради.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика