UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25АПЛ. Янги мавсумнинг илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  0 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  0 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  1 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  15 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  4 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  16 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  4 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  118 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3

Умид Аҳмаджонов Қатар ва Голландияда музокаралар олиб бориш учун жўнаб кетди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Қатар ва Голландияда музокаралар олиб бориш учун жўнаб кетди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласининг вакили, Қатар футбол ассоциацияси президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ал-Таний таклифига кўра Дохага жўнаб кетди.

У ерда Умид Аҳмаджонов дунёдаги энг яхши футбол академияларидан бири саналган “Aspire”га ташриф буюради. Хабарингиз бор, Умид Аҳмаджонов ўтган йилнинг 16 октябрь куни “Aspire” академиясига ташриф буюрган эди. Бу сафар ташрифдан кўзланган асосий мақсад, юртимизда барпо қилинаётган болалар ва ўсмирлар футбол академияларига Қатардан мутахассисларни жалб қилишдан иборат.

Шунингдек, режага кўра ЎФА биринчи вице-президенти ЖЧ—2022 ташкилий қўмитаси раҳбарияти билан ҳам кўришиб, ЖЧга тайёргарлик бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишади.

“Биз ҳозирданоқ 2022 йилги жаҳон чемпионати учун пойдевор қўйиб боришимиз керак. Асосий мақсад Қатардаги жаҳон чемпионатига йўлланма олиш экан, бу йўлда тинмай меҳнат қилишимиз ва энг асосийси халқаро алоқаларни мустаҳкамлаб боришимиз лозим. Шу боисдан Қатарга амалга ошираётган ташрифимиз ҳар томонлама унумли ва самарали бўлишидан умидворман”- деди Умид Аҳмаджонов МОҚ матбуот хизматига.

Доҳага ташрифи давомида Умид Аҳмаджонов шунингдек, 19 май куни «Ал Дуҳайл» ҳамда «Ал Райян» жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган Қатар амири кубогининг финал учрашувини стадионнинг мартабали меҳмонлар ложасидан томоша қилади.

Қатардаги сафар якунига етгач, Умид Аҳмаджонов Голландиянинг Амстердам шаҳрига йўл олиши режалаштирилган. У ерда дунёдаги энг кучли академиялардан яна бири бўлган "Аякс" футбол клуби академиясини кўздан кечириб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиши режалаштирилган. Бундан ташқари, "Аякс" футбол клуби раҳбарияти билан учрашув ташкил қилинииб, ўзаро ҳамкорлик қилиш, голландиялик мутахассисларни юртимизга жалб қилиш масалалари бўйича музокаралар ўтказилади.

Шунингдек, Амстердамда Голландия Қироллиги футбол уюшмаси президенти билан ҳам учрашув бўлиб ўтади. Учрашувда ўзбекистонлик ёш футболчиларни Голландиянинг кучли клубларига жалб қилиш, шу орқали футболчиларимизнинг Европага чиқишига йўл очиш, Миллий терма жамоаларимизга Европа футболида чиниққан кучли номзодларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинади.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика