UZ

Сўнгги янгиликлар

07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  0 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  26 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1

Умид Аҳмаджонов “Нефтчи ” - “Насаф” учрашувини бевосита стадиондан кузатиб боради Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов “Нефтчи ” - “Насаф” учрашувини бевосита стадиондан кузатиб боради

Хабарингиз бор, бугун Суперлиганинг янги мавсуми бошланади. 1-турнинг иккита ўйини “Қизилқум” – “Локомотив” ва “Нефтчи” – “Насаф” учрашувлари бугун бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов  Суперлиганинг очилиш учрашувларидан бири бўлган “Нефтчи” – “Насаф” учрашувини Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионидан бевосита кузатиб боради.

Умид Аҳмаджонов Фарғонага ташрифи давомида вилоятда спорт соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, Олимпия спорт турларини ривожлантириш борасида саъй-ҳаракатлар билан яқиндан танишади.

Шунингдек, бугунги кундан ўрин олган иккинчи учрашув “Қизилқум” – “Локомотив” ўйинини бевосита стадиондан томоша қилиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов Навоийга жўнаб кетди.

Ҳудудларда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, футбол клубларининг профессионаллигини ошириш ва футбол инфратузилмасини яхшилашда  вилоят раҳбарларининг ҳиссаси жуда катта. Шуни инобатга олган ҳолда, эндиликда вилоятларда бўлиб ўтадиган ҳар бир футбол учрашувларида вилоят футбол федерацияси президенти ҳисобланган вилоят ҳокими шахсан қатнашиб боради.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” – “Локомотив” соат 18:00да, “Нефтчи” – “Насаф” учрашуви эса соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика