UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  5 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  29 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  3

Умид Аҳмаджонов эртага Қўқонга боради Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов эртага Қўқонга боради

Мана бир неча кундирки, ўзбек футболи ватани бўлмиш Қўқонда футбол байрами ҳукмронлик қилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган ўзбек футболининг 105 йиллигини кенг нишонлаш, ўзбек футболининг тамал тоши қўйилган Қўқон шаҳрида янги стадион барпо этиш тўғрисидаги қарорлари қўқонлик минглаб футбол ихлосмандларини қувонтиргани бор гап. Улар бунинг учун Президентимизга миннатдорчилик изҳор этишдан чарчашмаяпти.

Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳ бугунги кунга келиб барчанинг ҳавасини келтирувчи даражада таъмирланди. Янги мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси ҳам замонавий кўринишга эга стадионда тўп суради.

Қўқонлик футбол мухлислари янги мавсум очилишини сабрсизлик билан кутишмоқда. Ниҳоят улар орзиқиб кутган кунлар яқин.

Эртага, 31 март куни ўзбек футболи ватани ҳисобланадиган Қўқон шаҳридаги  “Марказий” стадионда 2018 йилги мавсумнинг очилиш маросими ташкил этилади. Тантанали тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти, мамлакат футбол ассоциацияси  биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этади.

Айни дамда очилиш маросимини юқори даражада ўтказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


Эртага “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан олдин бўлиб ўтадиган тадбир ўзига хослиги билан ажаралиб туради ҳамда мухлислар учун унутилмас онларни тақдим этади, десак муболаға бўлмайди.  Бу учрашувни байрамона тарзда ўтказиш учун стадионда жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Маросимнинг биринчи қисмида бундан 105 йил олдин Ўзбекистонга футбол қандай кириб келгани, унинг асосчилари кимлар бўлгани туғрисидаги саҳна кўриниши йиғилганларга кўрсатиб берилади.

Бундан ташқари, эстрадамиз юлдузлари ўз чиқишлари билан футбол ишқибозларини хурсанд этишга бел боғлашган. Мухлисларимиз учун театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилади.

Эртага катта футболни соғинган мухлислар учун ҳақиқий байрами бўлади. Бир сўз билан айтганда, янги таъмирдан чиқарилган "Марказий" стадионда, мухлислар учун жуда катта байрам тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика