Умид Аҳмаджонов Доҳада бўлиб ўтаётган ФИФА саммитида қатнашмоқда
		
		12 дек 2018 12:49
        Янгиликлар	
	 
				 
				Умид Аҳмаджонов Доҳада бўлиб ўтаётган ФИФА саммитида қатнашмоқда
Бугун Доҳа шаҳрида саммитнинг асосий сессиялари бошланди. Унда ФИФАга аъзо 5та конфедерациядан 50та мамлакат вакиллари орасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этмоқда.
Саммит давомида ФИФА томонидан ташкил этилаётган мусобақаларга тайёргарлик жараёни, бу борада юзага келаётган муаммолар муҳокама қилиниб, ташкилий қўмита ҳисоботлари тингланяпти. Шунингдек, ФИФАга аъзо футбол ассоциацияларини FIFA Forward дастури асосида молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам муҳокама қилинмоқда. FIFA Forward дастури асосида аъзо мамлакатлар футбол ассоциациялари футбол инфратузилмасини яхшилаш, сунъий ва табиий қопламали майдонлар барпо қилиш ва уларни реконструкция қилиш, болалар ва аёллар футболини ривожлантириш ҳамда бошқа кўплаб шу каби йўналишлар бўйича молиявий ёрдам олишлари мумкин.
Бундан ташқари, саммит сессияларида ФИФА таснифи остида ўтаётган мусобақаларда VAR тизимини йўлга қўйиш, бу тизимни ривожлантириш бўйича ҳам амалий таклифлар кўриб чиқилади.
Қатарда бўлиб ўтаётган ФИФА саммити 13 декабрь куни ўз якунига етади.


Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар