UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Умид Аҳмаджонов: "25 январда ЎФФнинг навбатдан ташқари конференациясини ўтказамиз" Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов: "25 январда ЎФФнинг навбатдан ташқари конференациясини ўтказамиз"

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланган Умид Аҳмаджонов “Дарё” саволларига жавоб қайтарди ва ўзининг бўлажак режаларига ойдинлик киритди.

ЎФФ президенти сифатида фаолият бошлаганимга 1 йил ҳам тўлмаганди. Унинг фаолиятини тубдан ўзгартириш ишлари билан банд бўлиб турганимизда, олдимизга навбатдаги масъулиятли вазифа қўйилди. Энди нафақат футбол, балки мамлакат спортни янги босқичга олиб чиқишимиз керак бўлади.

Мамлакат раҳбариятининг ишончидан бошим кўкка етди. Спорт соҳасини кўтаришга жиддий эътибор берилаётганини 2017-йилнинг ўзида чиқарилган қарорлар ҳам кўрсатиб турибди. Бундан тушуниш мумкинки, соҳамизни ривожлантиришни биринчи навбатда президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ўзлари истамоқдалар. Нафақат истак, балки бу йўлда нима керак бўлса, ҳукумат унга замин яратиб беришга тайёр экани ҳар қандай кишига қўшимча мотивация беради.

Умид Аҳмаджонов, МОҚ ва ЎФФ президенти

Аҳмаджонов ҳозирда ЎФФ президенти ҳам ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида спортнинг икки йирик бўғинини қанчалик муваффақиятли бошқариш мумкин?

Айтганимдек, ЎФФни қабул қилганимда 1 йил ҳам тўлмаганди. Бироқ МОҚ бутунлай бошқа масала. Бунда спортнинг биргина эмас, барча турлари мужассам. Тез орада Олимпиада ўйинларига лицензия тақдим этувчи мусобақалар бошланади. Қолаверса, олдимизда Осиё Олимпиадаси бизни кутиб турибди. Демак, МОҚда иш қайнайди.

Аммо унутмаслик керакки, биздан шунчаки ишлаш эмас, жон бериб ишлаш, фидойи бўлиш талаб этилади. Демак, имкониятимиздан максимум фойдаланишга ҳаракат қилишимиз шарт. Режага кўра, 25 январь куни ЎФФнинг навбатдан ташқари конференациясини ўтказамиз. Унда ташкилот низомига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш режалаштирилган. Шунингдек, раҳбариятда ҳам ўзгариш бўлади.

Бироқ бу футболдан четлашишим ёки бошланган ишлар якунига етишини билдирмайди. Бошланган ишлар шу йўсинда давом этади ва барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, нафақат миллионлар ўйинини, балки спортнинг қолган турларини ҳам кўтаришга ҳаракат қиламиз.

Умид Аҳмаджонов, МОҚ ва ЎФФ президенти

Режага кўра, ЎФФнинг навбатдаги ташқари конференациясига Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси мезбонлик қилади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика