UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  0 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  8 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  1 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  5 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  20 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  10

Улуғбек Рўзимов: "Стандарт вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди" Янгиликлар

Улуғбек Рўзимов: "Стандарт вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди"

Миллий терма жамоамизнинг 10 сентябрь куни Тошкентда Иорданияга аламли мағлубиятга учраши, ЖЧ-2014га бўлган умидимизни саробга айлантиргани бор гап. Ушбу ўйиндан сўнг, барчада турли хил фикрлар илгари сурилмоқда.
Терма жамомизнинг собиқ футболчиси Улуғбек Рўзимов эса қуйидаги фикрда.

- Иорданияга қарши кечган баҳсни уйда, ТВ орқали кўрдим. Тўғри, стадионга бориб кузатсам ҳам бўларди. Аммо уйда хотиржам такрор намойишлари билан кўрганга нима етсин. Очиғини айтганда, шу куни ҳар иккала жамоанинг ҳам ўйинидан кўнглим тўлмади. Бундай ўйин билан ЖЧга бориш учун курашётган жамоаларнинг намойиш этган ўйинидан сўнг, уларнинг нуфузли мусобақага боришини кутиш ҳам қийин масала эди.

- Балки йигитлар мураббийлар кўрсатмасини тўлиқ бажара олмагандир. Биласизми, Иордания билан сафардаги биринчи ўйинда дуранг қайд этиб келганимиздан сўнг, уларни ўз майдонимизда ҳотиржам ўйнаб ютишимиз керак эди. Бироқ футболчиларимиз биринчи бўлиб ҳисобни очганидан сўнг, ўз кучига ортиқча ишониб юборишди шекилли, ўйинни сусайтириб юборишди. Иккинчи  бўлимда сермахсулликни ошириш учун бошқа тактикаларда ҳам ўйнаб кўриш керак эди, менимча.

- Шунингдек терма жамоамизнинг асосий камчилиги деб, стандарт вазиятлардан унумли фойдалана олмаганини айтиш мумкин. Футболда ўйинда содир бўлган 10та стандарт вазиятдан камида 1тасидан аниқ фойдалана билиш жуда муҳим. Буни биринчи таймда йигитларимиз қайсидир маънода уддалади. Лекин учрашувнинг иккинчи қисмида, жарима ёки бурчак тўплари кўкка совурилди.  

- Ҳужумчилар ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйинни ўз қўлига олиб, рақиб жарима майдони ичида ўзи учун қулай вазият яратадиган ҳужумчини кўрмаяпман. Ёки олдинги чизиқ эгаларини қулай паслар билан таъминловчи футболчи етишмади. Шунинг учун ҳам айтарли голга тортадиган хавфли вазиятларни кўрмадик.

- Иорданияни ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш имконияти жуда паст деб биламан. Бу ўйини билан КОНМЕБОЛ вакилидан ўта олиши амримахол. Бу борада уларнинг имконият деярли ноль десам ҳам янглишмаган бўламан.

Жаҳонгир Мирзо ёзиб олди. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика