UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Рэтклифф: "Баъзи футболчиларга керагидан кўп маош тўланяпти"  3 01:27"Ал Садд" ҳам 3та гол уриб, чорак финалга йўл олди  1 01:05ОФК ЭЧЛ. "Ал Насср" йирик ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди  20 00:14Куртуанинг 50 ёшли собиқ қиз ўртоғи: "У ўғлига етарлича эътибор бермаяпти"  6 23:56Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"  5 22:49"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 21:54Озарбайжон. "Сумқайит" йирик ғалабага эришди, Абдихолиқов ва Жалолиддинов учрашувда иштирок этишди  0 21:29"Олтин тўп" учун асосий даъвогар ким?  18 20:48Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди  18 20:32Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба  13 20:08Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди  0 19:45U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 19:20"Ливерпуль" Adidas билан шартнома имзолади  1 18:56"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  1 18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  6

Улуғбек Мирзаев: «Бизни оғир дамларда қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат!» Янгиликлар

Улуғбек Мирзаев: «Бизни оғир дамларда қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат!»

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тур ўйинлари якунига етди.

 Ушбу турни «қалдирғочлар» 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз очколари жамғармасини навбатдаги уч очко билан тўлдирган «Бунёдкор» - «Қўқон-1912» беллашуви бошлаб берган эди. «Бунёдкор» футбол клуби бош директори Улуғбек Мирзаев жамоа ютуққа эришган учрашувнинг ташкилий жиҳатларига оид фикрларини билдириб ўтди: 

- Уч ойлик танаффусдан сўнг, ниҳоят, Coca Cola Суперлига мусобақалари давом эттирилди. Мана, бугун, тур баҳслари якунига етди. 13 июнь куни зиммамизда жуда катта масъулият бор эди. Яъни Суперлига рестартидаги илк учрашув айнан «Бунёдкор» стадионида «Бунёдкор» ва «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги ўйинга тўғри келди. Барчанинг хабари бор, Республика махсус комиссияси Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига бир нечта қатъий шарт ва талаблар билан 5 июндан мусобақаларни давом эттиришга рухсат берган эди. Аниқроғи, санитария-гигиена меъёрлари ва қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолатдагина ўйинларни давом эттириш мумкин эди. ПФЛ буни клубларга уқтирди, талабларга амал қилиш шартлигини тушунтирди. Биз ҳам бу талабларни тўғри қабул қилиб, учрашувни чиройли ўтказиш учун жуда катта ҳажмдаги ишларни бажардик. Барча ташкилий масалаларни ижобий ҳал қилиш устида ишладик ва бунинг асносида ортда қолган шанба куни «Бунёдкор» стадионидаги учрашув жуда чиройли ўтди. Беллашув комиссари, ПФЛ вакили Сардор Қудратуллаев билан ўйиндан сўнг суҳбатлашганимизда, у ҳам ижобий фикр билдириб, учрашув ташкилий томондан ҳеч қандай муаммоларсиз ўтганини таъкидлади. Бу, албатта, бизни хурсанд қилди. Қолаверса, жамоамизнинг ғалаба қозонгани кайфиятимизни янада кўтарди. Футболчилар, мураббийлар, клуб ходимлари томонидан қилинган ишлар, меҳнатлар ўз самарасини бергани учун ҳам қувондик. 

Бизнинг бош ҳомийимиз - «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевга, клубимиз президенти - «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси ўринбосари Улуғбек Ашуровга «Бунёдкор» футбол клубида фаолият юритаётган барча ходимлар номидан чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз. Чунки куни кеча қўлга киритилган ғалабамиз замирида нафақат меҳнатимиз, балки ҳомийларимизнинг карантин, пандемия вақтида, иқтисодий томондан қийин пайтда жамоамизни қўллаб-қувватлашаётгани, клубимиз фаолияти бир маромда давом этиши учун зарур маблағларни ажратиб беришаётгани ётибди. Бундан ташқари, “Қўқон-1912” жамоаси билан учрашув жуда чиройли ҳамда Республика махсус комиссиясининг талаблари бўйича ўтишида катта ҳажмдаги ишни бажарган «Бунёдкор» стадиони дирекциясига ва ҳар бир ходимига, шунингдек, клубимизнинг фидойи, жонкуяр ишчи-ходимларига раҳмат айтмоқчиман. Таъкидлаганимиздек, бу пандемия вақтидаги илк ўйин эди. Учрашувни қандай ўтказишимиз кўпчиликни қизиқтираётганди. Бизни диққат билан кузатишаётганди. Шукрки, жонкуяр ходимларнинг меҳнати туфайли ташкилий масалаларда доимо илғор бўлганмиз. Бундан кейин ҳам шундай бўлади ва ҳеч кимнинг юзини ерга қаратмаймиз. Доимгидек, намуна бўлишга интиламиз. Бундан кейин ҳам «Бунёдкор»нинг шон-шуҳратини янада юқорига кўтариш учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика