UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  3 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

Улуғбек Бақоев Тошкент клубларидан бирини бошқарадими? Мураббий иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

Улуғбек Бақоев Тошкент клубларидан бирини бошқарадими? Мураббий иштирокидаги матбуот анжумани

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи иккинчи турида Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди (1:1).

Ушбу учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди. 

Бақоев: - Биринчи бўлимда бироз зерикарли ўйин бўлди. Рақиб бизнинг худудимизда кўпроқ тўпни назорат қилишга ҳаракат қилди. Тезкор гол уриб олганимиз ҳисобига танаффусга яхши кайфиятда йўл олдик. Иккинчи бўлимни учта ўзгариш билан бошладик. Бундан кўзланган мақсад барча футболчиларга имконият беришдир. Бугунги натижани жанговар дуранг десак муболаға бўлмайди.  "Бунёдкор"га кейинги учрашувларда омад тилайман. Худди шу омад бизга ҳам керак.

-"Сўғдиёна" аввалги ўйинларда иккинчи бўлимни сустроқ ўтказаётган эди. Бугун Жасур Ҳасанов ва Шоҳруз Норхоновнинг захирадан майдонга тушиши олдиндан ўйланган тактика эдими?

- Жамоада 20 нафар футболчи бор. Ҳар бир футболчи ўйин амалиётини ҳис қилишини таъминлашимиз лозим. Бу орқали уларни кўриб оламиз. Кубок баҳслари мураббийларга шунинг учун ҳам фойдали. Айрим етакчиларга ҳордиқ чиқариш имконини бердик.

- Сўнгги турда рақиб Биринчи лига вакили "Рубин"нинг даражасидан келиб чиқиб таркибда катта ўзгаришларга қўл урасизми?

- Биз ҳар қандай рақибни ҳурмат қиламиз. У қайси лигада иштирок этиши аҳамиятсиз. Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Фаолиятингизда бурилиш ясаш имкони туғилиб пойтахт клубларидан биридан таклиф тушса қандай қарайсиз?

- Қачонки таклиф бўлса ўйлаб кўришим мумкин. Ҳозирча таклиф бўлмади.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика