UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  0 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  6 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  27

Улуғбек Бақоев: “Тезкор гол ишимизни осонлаштирди” Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: “Тезкор гол ишимизни осонлаштирди”

Суперлиганинг 16-турид доирасида ўтказилган “Суғдиёна” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрлари билан ўртоқлашди.




“Бугун тартибли ўйин намойиш этадиган, тажрибали футболчиларга эга “Қўқон-1912” жамоасига қарши майдонга чиқдик. Ўйинга ҳар доимгидек тайёргарлик кўрдик, тезкор гол ишимизни осонлаштирди. Бўлим сўнггида фарқни иккитага оширдик. Иккинчи бўлимда ҳимояда ўйнадик, ўйлаганларимиз амалга ошди. Футболчиларимга чиройли ўйин учун миннатдорчилик билдириб қоламан. Уларга эътирозим йўқ.

Ҳар бир жамоа гол уришни, ғалаба қозонишни истайди. Рақиб кучли эканлигини билардик, 2:0дан кейин қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. 

Эмоциялар ўйинда бўлиб турадиган ҳолат, бунга ортиқча эътибор қилиш шарт эмас. Буни футбол дейди. Ўйин пайтида ҳиссиётлар бўлиши табиий ҳолат. 

Таркибимизда 22 нафар футболчи бор. Мавсум давомида ҳар бир футболчига ўйнашга имконият бермоқдамиз. Шаҳбозни ўнг қанот ҳимоясида ўйнатдик, иккинчи бўлимда тактикани ўзгартирдик. Рақиб стандарт вазиятларда ҳавфли эди. Ўтган турда АГМК билан оғир учрашув ўтказдик, кўрган бўлсангиз кўп куч йўқотилди. Ким тайёр бўлса ўшани майдонга тушурдим”,- дейди Бақоев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика