UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  1 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  12 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9

Улуғбек Бақоев: “Тезкор гол ишимизни осонлаштирди” Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: “Тезкор гол ишимизни осонлаштирди”

Суперлиганинг 16-турид доирасида ўтказилган “Суғдиёна” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрлари билан ўртоқлашди.




“Бугун тартибли ўйин намойиш этадиган, тажрибали футболчиларга эга “Қўқон-1912” жамоасига қарши майдонга чиқдик. Ўйинга ҳар доимгидек тайёргарлик кўрдик, тезкор гол ишимизни осонлаштирди. Бўлим сўнггида фарқни иккитага оширдик. Иккинчи бўлимда ҳимояда ўйнадик, ўйлаганларимиз амалга ошди. Футболчиларимга чиройли ўйин учун миннатдорчилик билдириб қоламан. Уларга эътирозим йўқ.

Ҳар бир жамоа гол уришни, ғалаба қозонишни истайди. Рақиб кучли эканлигини билардик, 2:0дан кейин қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. 

Эмоциялар ўйинда бўлиб турадиган ҳолат, бунга ортиқча эътибор қилиш шарт эмас. Буни футбол дейди. Ўйин пайтида ҳиссиётлар бўлиши табиий ҳолат. 

Таркибимизда 22 нафар футболчи бор. Мавсум давомида ҳар бир футболчига ўйнашга имконият бермоқдамиз. Шаҳбозни ўнг қанот ҳимоясида ўйнатдик, иккинчи бўлимда тактикани ўзгартирдик. Рақиб стандарт вазиятларда ҳавфли эди. Ўтган турда АГМК билан оғир учрашув ўтказдик, кўрган бўлсангиз кўп куч йўқотилди. Ким тайёр бўлса ўшани майдонга тушурдим”,- дейди Бақоев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика