UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20Томас Тухель: "Футбол қоидалирининг очиқчасига бузилиши"  6 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  8 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  20 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  43 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  39 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  386 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  8 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" олдига чемпионлик вазифаси қўйилмаган..." Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" олдига чемпионлик вазифаси қўйилмаган..."

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" (2:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида қатнашди.





"Бугун икки хил тайм гувоҳига айландик, биринчи таймда голларга бой бўлди, иккинчи таймда эса бунинг акси бўлди. Нима учун бундай бўлганига тушунмадим. Балки об-ҳаво, балки руҳият, балки ютқазишдан қўрқишгандир. Биринчи таймдаги ўйинлар кўпроқ бўлишини хоҳлайман. "Қўқон-1912" жамоасига омад тилайман, бу ерда танишларим жуда кўп, уларни ҳурмат қиламан. Бу футбол, кимдир ютади ва кимдир ютқазади. Бахтиёр Ашурматов менга кўп нарса ўргатган, шу боис унинг жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман. Бу мавсумда "Қўқон-1912" жамоасига ўз мақсадига эришишини хоҳлардим.

Бугун омад туфайли ютдик? Балки шундайдир, лекин футболчилар ҳам меҳнат қилишди, йигитларга раҳмат айтаман. Улар ўз ишларини профессионал тарзда бажаришмоқда. Нафақат "Сўғдиёна" балки барча жамоа футболчиларига раҳмат айтаман.

Балки ҳакам кўпроқ вақт қўшиб бериши мумкин эди, лекин тўғриси ҳакамлар айнан нимага қараб вақт қўшишларини билмайман.

"Сўғдиёна" олдига чемпионлик вазифаси қўйилмаган, бизнинг вазифамиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. "Иштаха овақт пайтида келади", менимча исталган мураббий чемпион бўлишни истайди.

Терма жамоага 3 нафар футболчимиз чақирув олди. Уларга омад тилайман. Терма жамоанинг кенгайтирилган рўйхатига киритилгани ҳам катта ютуқ. Юртимизда миллионлаб инсонлар бор ва терма жамоага 30-40 нафар футболчи чақирилади.

Агар ОЧЛга чиқсак тайёрмизми? Агар халқаро мусобақага чиқсак албатта тайёр бўламиз. Нафақат футболчилар, мураббийлар штаби ва раҳбарият ҳам тайёр бўлади деб умид қиламан", - дейди Улуғбек Бақоев.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика