UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  0 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  5 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  5 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  5

Улуғбек Бақоев: “Ширинбой Абдуллаевни майдонга туширишни режа қилгандик” Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: “Ширинбой Абдуллаевни майдонга туширишни режа қилгандик”

Ўзбекистон Coca Cola Кубогининг чорак финали доирасидаги “Сўғдиёна” – “Қизилқум” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда қийин ўйин бўлди. Сабаби учрашув 17:00да бошланди. Иссиқ ҳавода ўйнашимизга тўғри келди. Қолаверса, “Сўғдиёна” тақвими бироз қийин. Чемпионат, кубок уОФК кубоги ва яна чемпионат баҳслари. Шундан келиб чиқиб таркибдаги ритмни ушлаб туриш учун, ротация қиляпмиз. Бугун ҳам шуни амалга оширдик. 

Қолаверса, учрашув 120 дақиқа давом этгани ҳам оғирлик қилди. ОФК кубоги ўйинига қадар тикланишга қийналамиз.

Иккита тенг кучга эга жамоа ўйнади. Ҳар биримизда ҳам етарлича вазиятлар бўлди. Ўйлашимча, дуранг адолатли бўлди. Пенальтилар сериясида омад бизга кулиб боқди. Бунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Мазкур муваффақият билан жамоамиз мухлисларни табриклайман. 

- Ширинбой Абдуллаев пенальтилар серияси учун майдонга тушди. Бу ўйланган режамиди?

- Ҳа, албатта. Бизда футболчилар бўйича режалар бўлиб келган. Бугун ҳам шуни режа қилгандик. Яъни, мажбурий ўзгариш бўлмаса, пенальтилар серияси учун Ширинбойни майдонга туширишни мақсад қилгандик. Мураббийлар штаби Абдуллаев пенальтилар сериясида қандай маҳоратга эга эканлигини билгандик. У бугун ўзини оқлади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика