UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Ван Бастен Нидерландия термасида ван Дейк сардорлиги ҳақида: "У фақат шовқин кўтариб, ваҳима қиляпти. Яхши етакчи фикрларини хотиржам изоҳлайди"  0 18:06Моуриньо "Рома"да қолади  1 17:44Эктор Бельерин "Бетис"га қайтишга яқин  0 17:29Азарга Туркиядан "совчи" чиқди  0 17:17"Наполи" Кварацхелия билан шартномани узайтиради  2 16:55Ўзбекистон сентябрда Болгария термасига қарши ўйин ўтказади  18 16:36"Ливерпуль" Бундеслигадан ҳимоячи топиб қўйди  0 16:09Артём Дзюба — РПЛда март ойининг "Энг яхши футболчиси"  2 15:03А.Никимбаев Норсафаров бўйича: "РПЛда шундай ҳолат бўлганида, детекторда текширардилар"  40 14:28"Ювентус" Влаховичга АПЛдан ўринбосар топиб қўйди  1 14:01ПСЖ Манчинини таклиф қилмоқчи  2 13:21Франция деярли 40 йилдан бери биринчи марта саралашнинг дастлабки 2 та ўйинида гол ўтказмай, ғалаба қозонди  0 13:04Испания термаси бундай натижага 2006 йилдан буён биринчи марта "эришди"  10 12:45“Сурхон” — “Машъал” ўйини “Жар” стадионида бўлиб ўтади  5 12:22Пирло "Ювентус"га қайтиши ҳақида гапирди  2

Улуғбек Бақоев: “Ширинбой Абдуллаевни майдонга туширишни режа қилгандик” Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: “Ширинбой Абдуллаевни майдонга туширишни режа қилгандик”

Ўзбекистон Coca Cola Кубогининг чорак финали доирасидаги “Сўғдиёна” – “Қизилқум” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда қийин ўйин бўлди. Сабаби учрашув 17:00да бошланди. Иссиқ ҳавода ўйнашимизга тўғри келди. Қолаверса, “Сўғдиёна” тақвими бироз қийин. Чемпионат, кубок уОФК кубоги ва яна чемпионат баҳслари. Шундан келиб чиқиб таркибдаги ритмни ушлаб туриш учун, ротация қиляпмиз. Бугун ҳам шуни амалга оширдик. 

Қолаверса, учрашув 120 дақиқа давом этгани ҳам оғирлик қилди. ОФК кубоги ўйинига қадар тикланишга қийналамиз.

Иккита тенг кучга эга жамоа ўйнади. Ҳар биримизда ҳам етарлича вазиятлар бўлди. Ўйлашимча, дуранг адолатли бўлди. Пенальтилар сериясида омад бизга кулиб боқди. Бунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Мазкур муваффақият билан жамоамиз мухлисларни табриклайман. 

- Ширинбой Абдуллаев пенальтилар серияси учун майдонга тушди. Бу ўйланган режамиди?

- Ҳа, албатта. Бизда футболчилар бўйича режалар бўлиб келган. Бугун ҳам шуни режа қилгандик. Яъни, мажбурий ўзгариш бўлмаса, пенальтилар серияси учун Ширинбойни майдонга туширишни мақсад қилгандик. Мураббийлар штаби Абдуллаев пенальтилар сериясида қандай маҳоратга эга эканлигини билгандик. У бугун ўзини оқлади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика