UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  5 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  9 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  6 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  9 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  7 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5

Улуғбек Бақоев: "Ҳозир ОЧЛ ҳақида гапирмоқчи эмасман" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Ҳозир ОЧЛ ҳақида гапирмоқчи эмасман"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.





"Ўйин бошида футболчимизнинг қўпол хатосидан кейин дарвозамизга пенальти белгиланди ва барчаси режа бўйича кетмади. Аммо бу футбол, ўйинга қайтдик ва ҳужумда агрессивроқ ўйнай бошладик. Нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Гол урдик, яна уришимиз мумкин эди. Ҳеч кимга эътирозим йўқ, ўйин учун йигитларга раҳмат. Чемпионат давом этмоқда ва кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Улуғбек Бақоев.

- Қолган ўйинларда ОЧЛ учун йўлланмага имкониятни қандай баҳолайсиз?

- Биласизми, ҳар бир ўйиндан кейин шу савол берилмоқда. Бу ҳақда гапиришни хоҳламайман, биз қадамма-қадам боришимиз керак. Олдинда чемпионатнинг 4та ўйини бор ва ўша ўйинлардаги натижага қараб йўлланма оламизми ёки йўқми кўрамиз. Курашни давом эттирамиз.

- Бугун "Сўғдиёна" яхши ўйин намойиш этишига нима халал берди?
- Айтдимку ўйин бошида қўпол хатодан кейин кутилмаган ҳолат рўй берди. Пенальти белгиландими демак бор экан. Ўйин схемасини бироз ўзгартирдик, гол урдик. Ёмон натижа ҳам, натижа ҳисобланади.

- Дуранг натижа ўйинга мосми?
- Тўғрисини айтганда ютқазишимиз мумкин эди, ютишимиз ҳам мумкин эди. Демак дуранг адолатли бўлди. "Қўқон-1912"га кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Пенальтидан кейин футболчиларнинг руҳияти тушди деб ўйлайсизми?
- Йўқ-йўқ. Аксинча биз янада яхши ўйнай бошладик.

- Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман, уларга баҳо қўядиган назоратчи бор. Уларга учрашув тугагач ўйин учун раҳмат айтдим.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика