UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  42

Улуғбек Бақоев: "Ҳар бир футболчи олдидаги тўсиқларни енгиб ўтса, топ-даражага чиқади" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Ҳар бир футболчи олдидаги тўсиқларни енгиб ўтса, топ-даражага чиқади"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди.





"Биринчи галда "Пахтакор"ни чемпионлик билан табриклайман. Ўйиндан олдин футболда бўлгани каби чемпионлик йўлакчаси орқали табрикладик. Чемпион билан оддий ўйин бўлгани йўқ. Ўйин руҳий томондан жуда асабий ўтди, десам муболаға бўлмайди. Нимадир ўхшади ёки ўхшамади. Йигитлар ҳам асабийлашишди, ҳам ҳаяжонланишди. Стандарт вазиятдан тўп киритдик. Тўп ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Футболчиларга иштиёқ ва хоҳиш учун раҳмат айтаман. Мухлисларни ҳам ғалаба билан табриклайман. Чемпионат давом этади. Олдинда 3 та учрашув қолган. Тақвим эса оғир", – дейди Улуғбек Бақоев. 

- Оҳирги икки йилда Шаҳбоз Жўрабековнинг ўйини анча ўсди. Уни кўпроқ олдинги чизиқда ўйнатяпсиз. Аслида вазифаси қандай?

- У жуда тарбияли футболчи ва яхши инсон. Майдонда ва унинг ташқарисида интизомга риоя қилади. Ҳар бир футболчининг олдидан маълум бир тўсиқлар бўлади. Мана шу тўсиқдан ўтиб олса, топ-футболчига айланади. Агар енгиб ўтолмаса, ўртамиёна бўлиб қолаверади. У иложи борича болалар футболидан воз кечиб, барқарор ўйнаши керак. Ўйинини таҳлил қилар эканмиз, бир таймда жуда яхши ўйнаши мумкин. Нима қилиш керак бўлса, аъло даражада қилади. Танаффусда қўлидан нима келса, шуни эмас, янада яхшироқ ўйнаши кераклигини айтдим. Шаҳбозни гол ургани билан табриклаб қоламан. Уни порлоқ келажак кутмоқда. Айтганимдек, бунинг учун тўсиқларни бартараф этмоғи даркор. Эрон ёки Жанубий Корея чемпионати даражасидаги футболчи, деб ўйлайман. 

- "Сўғдиёна" бу йил "Пахтакор"га мағлуб бўлмаган ва икки учрашувда 4 очко олган ягона жамоа бўлиб турибди. Шахсан ўзингиз "Сўғдиёна"ни Суперлигадаги энг кучли жамоа, деб ҳисоблайсизми?

- Нечта ўйинда ютганимиз ёки ютқазганимиз муҳим фактор ҳисобланмайди. Медаллар учун курашаётганимизда, барча футболчилар, раҳбарият, ошпаз ва бошқа ходимларнинг хизмати катта бўлмоқда. Биринчи ўринда эса албатта, футболчилар майдонда тер тўкмоқда. Улар ўйнаса, мухлислар стадионга келади, тўп тепишмаса, йўқ.

- Мавсум давомида "Пахтакор" чемпионлик учун курашда қайси жиҳатдан устунлик қилди?

- Уларнинг ҳар бир позициясида топ-футболчилар йиғилган. Сенда чемпионлик вазифаси бўлса, миянгда ҳам шу нарса айланади. Қайсидир маънода майдонга жуда катта ишонч билан чиқишади. Чунки улар чемпион. "Пахтакор"га кейинги мавсум ОЧЛда муваффақиятли иштирок этишини тилаб қоламан. Ўзбекистон номидан иштирок этишади. Албатта, мухлислик қиламиз. Биз ҳар доим рақибдан келиб чиқиб ўйнаймиз. Бугун тартибли ўйнадик.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика