UZ

Сўнгги янгиликлар

21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  0 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  100 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11

Улуғбек Бақоев: “Европалик икки легионер билан музокара олиб борилмоқда” Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: “Европалик икки легионер билан музокара олиб борилмоқда”

Бухоронинг “Бухоро” клубида катта ўзгаришлар бўлгандан сўнг, мураббийлик постини Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Улуғбек Бақоев эгаллади.

Мавсумга жамоани Бақоев жиддий тарзда тайёрламоқда. Бу ҳақида мураббийнинг ўзи фикр билдирди.

“Мавсумга машғулотлар, ўртоқлик учрашувлари орқали жиддий тайёргарлик олиб боряпмиз. Ўйлайманки чемпионат баҳсларига ўз спорт формамизни тиклаб оламиз. Эртага “Машъал” жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказсак, 25 февраль куни “Пахтакор” билан назорат учрашувини ўтказамиз.

Мана шундай ўртоқлик ўйинлари орқали футболчиларни кўриб оламиз. Чемпионат баҳсларигача асосий таркибни аниқлаб оламиз. Унгача 2-3 та чизиғимизга мос тушадиган футболчиларни таркибга қўшиб оламиз. Футболчилар ҳаракат қилмоқда, югуришмоқда бундан мени кўнглим тўқ.

Ҳозирча икки нафар хорижий футболчи билан музокаралар олиб боряпмиз. Музокаралар ижобий якунланса тез кунда ўша футболчилар сафимизга келиб қўшилишади ва жамоа билан шартнома тузиши мумкин. Иккала футболчи ҳам Европадан”, - дейди “Бухоро” клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев.

Жаҳонгир Сотволдиев


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика