UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  1 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  9 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  7 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

Улуғбек Бақоев: "Бугун 2 очко йўқотдик" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Бугун 2 очко йўқотдик"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Олимпик" (1:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Биринчи таймда бир нечта қулай вазиятларга эга бўлдик, бироқ улардан самара чиқмади. Гол урдик, аммо у офсайд туфайли бекор қилинди. Офсайд бормиди ёки йўқ, ҳозирча аниқ айтолмайман, кўриб чиқиш лозим. Бир киши кам бўлиб қолдик ва ундан кейин гол ўтказиб юбордик. Якунда дуранг қайд этдик, ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Йигитларга фаоллик учун раҳмат айтаман. Кўплаб вазиятлар бўйича ҳакамлар чиқарган қарорлардан норозиман. Балки бу комиссия томонидан кўриб чиқилар. Бугун 2 очко йўқотдик.

- Ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз? Уларга бир неча бор эътироз билдирдингиз...

- Бу футболда учрайдиган ҳолат. Биринчи Сардор Қулматов билан рўй берган ҳолат бўйича эътироз билдирдим. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди. Менимча, бу хато эди. Иккинчи эътирозим пенальти билан боғлиқ эди. Баҳсли ҳолатда нега ВАРъга мурожаат қилинмади, ҳайронман.  

- Жасур Ҳасанов хусусида нима дея оласиз?

- У ҳақиқий профессионал. Ўйлашимча, жамоамиздаги энг яхши жисмоний ҳолатга эга футболчилардан бири. 

- "Сўғдиёна" гол уришда қийинчиликка учрамоқда. 4 турда атиги 4 гол урди. Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, бугунги ўйинда қарийб  80% зарба ноаниқ кўриниш олди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Сиз ўйинни томоша қилдингизми? Гол урдик, кўрдингизми? Яна 4-5 та вазиятга эга бўлдик. Бу – футбол.  Нимадир ўхшайди, нимадир ўхшамайди. Биз ҳар доим гол уришни хоҳлаймиз, аммо ҳар доим ҳам ундай бўлавермайди.

- "Сўғдиёна" рақибдан келиб чиқиб тайёргарлик кўрганмиди ёки одатий тарзда машғулот олиб борганмиди?

- "Олимпик" – тартибли жамоа. Ўйини менга ёқади. Улар яхши футболчилар, мураббийларга эга. Ҳаммада ўз услуби бор. Албатта, "Олимпик"нинг кучли ва ожиз тарафларини билардик. Шунга яраша тайёргарлик олиб боргандик.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика