UZ

Сўнгги янгиликлар

04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  0 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  0 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  101 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  34 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1

Улуғбек Бақоев: "Биз натижа учун ўйнадик ва ўша натижага эришдик" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Биз натижа учун ўйнадик ва ўша натижага эришдик"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Пахтакор" - кучли жамоа ва амалдаги Ўзбекистон чемпиони. Улар билан очиқ футбол ўйнаш жуда оғир. Шу боис ҳимоядан ўйнашга қарор қилдик, ҳимояда яхши ҳаракат қилдик. Менимча дуранг адолатли натижа. Улар ҳам, биз ҳам дарвоза тўсинни пойладик. Кейинги ўйинларда "Пахтакор"га омад тилайман, биз эса кейинги баҳсларга тайёргарликни бошлаймиз", - деб гап бошлади Бақоев.

- "Пахтакор" бир қатор етакчилари бугун майдонга тушмасликлари олдиндан маълум эди. "Сўғдиёна" ғалаба қозониб биринчи ўринга чиқиб олиш имкониятидан фойдалана олмади. Футболчилар сўнгги дақиқаларда очиқчасига вақт чўзишди, бу нима билан боғлик?

- Ўйин доим ҳам сиз хоҳлагандек чиқмайди. Олдинги 9та турнинг барчасида камида биттадан гол уриб келаётгандик. Бугун эса бу анъанамиз якунига етди. Бунга "Пахтакор" футболчилари йўл қўйишмади. Биз натижа учун ўйнадик ва ўша натижага эришдик. Раҳбариятни бир очко билан табриклайман.

- Бугун Норхоновнинг ўйини унча ўхшамади. Бу унинг терма жамоадан яқинда келгани сабабли бўлдими?

- У куни кеча Саудия Арабистонидан қайтиб келди. Шоҳрузни тахминан 1 ой кўрмадик. Унинг ҳозирги ҳолати билан тўлиқ таниш эмасмиз. Тез орада у яна ўз формасига қайтиб олади.

- Дурангдан қониқдингизми?

- Ҳа, амалдаги чемпион билан сафарда дуранг ўйнаш биз учун муҳим очко ҳисобланади.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика