UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  7 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  30 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  9 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  3 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0

Улуғбек Бақоев: "Агарда келажагимни муҳокама қилмоқчи бўлсангиз, мендан интервью олинг" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Агарда келажагимни муҳокама қилмоқчи бўлсангиз, мендан интервью олинг"

ОФК Кубоги Ҳудудлараро финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Куала-Лумпур Сити" учрашувида учралган мағлубиятдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

Бутун ўйин давомида темпни ушлашга ҳаракат қилдик, аммо якунга қадар рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик. "Куала-Лумпур" жамоаси ўзлари хоҳлаганидек пенальтига қадар етиб борди ва истаганига эришди. Пенальти — бу лоторея. Шу боис йигитларга шикоятим йўқ. Футболда бундай ҳолатлар содир бўлади, шу боис барча йигитларга миннатдорчилик билдираман. Ҳаёт давом этади. 

— Ўзбекистон кубоги доирасида "Қизилқум"га қарши баҳсда ҳам сўнгги дақиқаларда Ширинбой Абдуллаевни майдонга туширгандингиз. Ўша ўйинда у бирорта пенальти қайтармаганди. Бугун ҳам ушбу қарорга келдингиз. Балки Митровичга имконият берганингизда яхшироқ бўлармиди...

— Ҳозир бу ҳақда нимадир дейишга кеч бўлди. Шундай ҳолат содир бўлиши мумкин эди. Лекин биз ғалаба қозониш мақсадида шундай юришни амалга оширдик. Ширинбой малакали дарвозабон. Ўйинда бундай воқеалар бўлиб туради, шу боис унга ёки бошқа йигитларга шикоятим йўқ. Бу бизнинг режамиз эди ва йигитлар шунга мувофиқ ҳаракат қилишди. 

— Нима учун ўйин давомида ўзгаришлар жуда кеч амалга оширилди? Эҳтимол, 90 дақиқада таркибни янгилаш эвазига учрашув тақдирини ҳал қилиш мумкин эди.

— Бугун ҳам жисмоний, ҳам техник режалар тузгандик. Шунинг учун алмаштиришларга шошмадик. Чунки бундай ўйиннинг ритмига тушиб олиш жуда мураккаб саналади, шу боис, биз футболчиларнинг жисмоний ҳолатига қараб, уларни алмаштирдик. Футболчилар чарчаб қолиб, ҳеч нарсага қодир бўлмай қолганида, уларни захирага олдик. Шунга қарамай, бутун жамоа яхши ўйин намойиш этди. Тўғри, бизда сон-саноқсиз вазиятлар юзага келди, аммо уларни якунига етказа олмадик. Умуман олганда, шикоятим йўқ.

Бу босқичга бутун жамоа, айтайлик, бутун шаҳар, мураббийлар штаби илк бор етиб келди. Бу бизнинг келажагимиз учун сабоқ бўлди. Бугун биз мағлуб бўлмадик, аксинча, ғалаба қозондик, шунчаки омад рақибларга кулиб боқди. Бу бизнинг даражамиз. Эндиликда ўз устимизда ишлашимиз ва тўхтамаслигимиз лозим. Бизда яхши ёш футболчилар бор. Бундай турнирлар ҳали кўп бўлади, шу боис мен ушбу босқичга етиб келган йигитларни табриклайман. Қолаверса, клуб раҳбарияти ва мухлисларга миннатдорчилик билдираман, улар бу турнирда бизга кўп ёрдам берди.

— Жамоа ОФК кубоги ярим финалидан ташқари Суперлига чемпионлиги учун курашдан ҳам чиқди. Олдинда фақатгина кубок учун имконият мавжуд. Лекин рақиб "Навбаҳор". Бақоевнинг курсиси қимирлаб қолмадими?

— Биз бугунги ўйинни ва келгусидаги баҳсларни муҳокама қиляпмиз. Мен бу саволнинг маъносига тушуна олмаяпман. Биз ўйинни муҳокама қиляпмизми ёки менинг келажагимними? Агарда келажагимни муҳокама қилмоқчи бўлсангиз, мендан интервью олинг. Ҳар қандай мураббий клубга келиши ва кетиши мумкин. Буни раҳбарият ҳал қилади.

— Ҳар қандай ҳолатда ҳам сизни табриклаймиз. Жиззахга катта футбол об-ҳавосини олиб кирдингиз. Ярим финалгача бориш ҳам катта натижа. Рақиб дарвозабонининг жисмоний ҳолати унчалик яхши эмасди. Нима учун узоқдан зарбалар бўлмади. Жамоа режасида пенальтилар сериясигача бориш режасида бормиди? 

— Қутлов учун миннатдорчилик билдираман. Клубни яхши-ёмон кунларда қўллаб-қувватлаётганларга ташаккур дейман. Ўйинга келсак, бизда пенальтигача бориш режаси йўқ эди. Биз агрессив ва ҳужумкор ўйин кўрсатмоқчи эдик. Рақиб дарвозабони ҳам яхши ўйин намойиш этди. Ҳужумларни якунлашда сусткашликка йўл қўйдик. Шу сабабли, ўйин пенальтилар сериясига қадар давом этди. Пенальти 50 га 50 дегани. Унда барчада ғалаба қозониш имконияти мавжуд.

Рейтинг: -49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика