UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Шошмай туринг, Де Зербини кейинги манзили Мюнхен эмас, Турин бўлиши мумкин  1 16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  5 16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  10 15:59Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   7 15:42АПЛ янги мавсумида "VAR" бошқачароқ ишлайди  2 15:18"Челси" ўзига эҳтимолий мураббий топиб қўйди   1 14:50"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда  0 14:19"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  2 13:50Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда  0 13:32Постекоглу "Тоттенхэм" камида уч нафар янги футболчи сотиб олишини истамоқда  1 13:17Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди  6 12:49Тошкентда ўтказилган "Воҳа дербиси"да "Насаф"нинг қўли баланд келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:36Ўзбекистон футзалининг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф этамиз  0 12:24Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  0

Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Арал академия" учрашувидан сўнг (7:1) мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Гувоҳи бўлганингиздай, ўз амбицияларига эга ёшлардан иборат рақибга қарши майдонга тушдик. Баъзи вазиятлардан фойдалана олмаганимизни ҳисобламаганда, ўзимиз хоҳлаган натижага эришдик. Кейинги ўйинларда "Арал акамия"га омад ёр бўлсин. Шу билан бирга, ёш жамоа ёрқин келажакка эришишини тилайман.

- Бугун захира ўйинчиларига имконият тақдим этилди. Мазкур баҳсда қайси футболчи сизни ҳайратда қолдира олди?

- Биз бир неча ўйинлар мобайнида майдонга тушмаган ўйинчиларга имкон бердик. Бунинг ҳам ижобий томонлари бор. Жамоада рақобат юзага келиши учун бундан унумли фойдаланишимиз керак. Шу боис, бугун майдонга тушган йигитларнинг ўйини манзур келди.

- "Бухоро"нинг асосий мақсади Суперлигага йўл олиш ҳисобланишини биламиз. Ўзбекистон кубогида ҳам жамоа қандайдир мақсадни кўзлаганми?

- Кубокда, авваламбор, гуруҳдан чиқишни уддалашимиз лозим. Бу минимал вазифа саналади. Плей-оффга йўл олгандан сўнг навбатдаги тўқнашувларга тайёргарлик кўрамиз. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
17 апр 03:05:23
rustam
КАКОЙ БЕДНЫЙ У БАКАЕВА СЛОВАРНЫЙ ЗАПАС! НЕТ У НЕГО ОБРАЗОВАНИЯ,!
+1   
16 апр 22:26:22
Baxrom Ramazanov
Хар сафар шу фамилия келганда шу масала кутарилади.Узи айтган булиши мумкин Бакаев деб езгин деб, асосий масала бу эмаску, фамилиясини кандай езишларини харкалай узи белгилайди.Асосий масала жамоанинг кай даражадаги уйинга, ракобатга тайерлай олиши булиши кк менимча.Пеп, Хосеп дейди, лекин асосий диккат барибир МанСитига каратилади, буни хам шундай кабул килиш кк.
   
17 апр 08:08:11
Тож
Пролигадаям шу таркиб тушсин. Гол урадиганлар бор эканку
   
16 апр 22:43:29
1994 Nurafshon
Машал Хоразм Шуртан жамоалари билан уйинда хам шундай голлвр уриб билармикансиз Бакоев
   
16 апр 21:45:22
Burhonbek Abdumo'minov
Qaysidir Admin mard boʻlib tushuntirish beradimi esimni taniganimdan beri Ulugʻbek Baqoev boʻlib kelgan odam qanday qilib Bakaev boʻp qoldi shunga aniqlik kiritinglar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика