Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"
04 май 2024 11:38
Янгиликлар
Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"
"Бугун иккита курашувчан жамоа тўқнаш келди. Балки футбол сифати бироз пастроқ бўлгандир, аммо курашга интилиш юқори даражада бўлди. Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман, "Арал"га кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман", - деди Улуғбек Бакаев.
- "Арал"дан қандай ўйин кутгандингиз?
- Жамоанинг олдинги учрашувларини ўрганиб чиққандик. Кучли ва кучсиз томонларини билардик. Тайёрланишга вақт кам эди, йўл ҳам узоқ эди. Барчасини ҳисобга олсак дуранг адолатли натижа бўлди.
- Бугун Виталий Денисов ва Даврон Ҳошимов нима учун захирада қолдирилди?
- Иккала футболчи ҳам жароҳатдан кейин тикланишмоқда. Ростини айтаман, уларни аядик. Агар зарурат туғилиб қолганида уларни майдонга туширишимиз мумкин бўларди.
- Бугун ўз вақтида кучли ўйин кўрсатган икки ҳужумчи Қутибоев ва Бакаев жамоалари тўқнаш келди. Бугунги кунда нима учун шундай ҳужумчилар йўқ?
- Бунга кўплаб факторлар сабаб. Машғулотлардаги ҳаракатлар, голни сезиш, зарба бериш ва бошқалар. Шулар устида кўпроқ ишлаш керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар