UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ (онлайн ҳисоб)  4 01:40ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  12 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  7 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Учрашувни жуда ёмон бошладик. Ўйинга диққат эътиборимизни қарата олмадик, агрессив футбол намойиш этмадик ва руҳан тайёр эмасдик. Бунинг сабаблари нимада билмайман. Бунинг устига тезкор гол ўтказганимиз ёмон таъсир қилди. Асосий таркибда майдонга тушган бир нечта футболчимиз умуман киришиб кета олмади. Хуллас тушунарсиз нарсалар рўй берди. Натижада танаффус пайти ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Иккинчи тайм "Қизилқум" чуқур ҳимояланди, биз эса кўпроқ ҳужумга ўтдик. Тўп бир марта устунга тегди, яна бир вазиятда бўш дарвозага кириб кетаётган тўпни рақиб ўйинчиси қайтариб қолди. Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди. Лекин "Қизилқум" ютди ва уларни ғалаба билан табриклайман ҳамда кейинги ўйинларга омад тилайман.

- Иккинчи таймда Шаҳбоз Жўрабеков майдонга тушгач, жамоангиз ўйини кучайди. Бу футболчини асосий таркибда туширса бўлмасмиди?

- Бизда 23 нафар футболчи бор ва ҳамманинг асосийда ўйнагиси келади. Биз эса барчани бирдек кўриб имкон беришга ҳаракат қиляпмиз. Баъзан сен футболчига имкон берасан, у эса бу имкониятдан фойдалана олмайди. Шуни сира тушунмайман. Шаҳбоз - профессионал, у иккинчи таймда тушган бўлишига қарамай, жамоа фойдаси учун ҳаракат қилди.

- Шоҳруз Норхонов бугун собиқ жамоасига гол урди. 

- Унда вазиятлардан фойдаланиш ҳисси юқори. Баъзан ҳеч ким кўрмаган жойда пайдо бўлиб гол уради. Мен Шоҳрўзни гол ургани билан табриклайман.

- Айтиб ўтганингиздек, иккинчи таймда "Бухоро" кўп ҳужум қилди, бироқ дарвозага зарба беришга келганда фақат битта аниқ зарба йўллади. Бундан гўёки дарвозага зарба берадиган футболчи жамоангизда йўқдек кўриняпти.

- Сиз йўқ деб айтдингизми, демак йўқ. Чунки биз футболчиларга доим зарбасиз гол бўлмаслигини айтамиз. Тўпни ҳадеб уч-тўрт марта узатган билан рақиб ҳам 5-6 марта тўпга яқинлашган бўлади ва сенда гол уриш имконияти камайиб кетади. Вазият бўлдими, тепиш керак. Буни кўп бора таъкидлаймиз. Лекин футболчилар эшитишни хоҳламаяпти ёки улар тепишни билмаяпти.

- Ўзингиз ўйнаган пайтда кўп голлар урардингиз. Ёки у пайт ҳимоячилар бўлмаганми?

- Албатта, у вақтларда ҳам яхши ҳимоячилар бўлган. Лекин ҳужумчилар ҳам вазият топиб гол урган. Тўғриси, ҳозирги ҳолатимизни бир сўз билан ифодалаш қийин.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика